"Икки жангчи" — 1943-йилда режиссор Леонид Луков томонидан Улуғ Ватан уруши йилларида Тошкентда эвакуасия шароитида суратга олинган бадиий филм. 1963-йилда М.Горкий номидаги киностудия филмнинг “янги нашри”ни яратди. Лев Славиннинг "Менинг ватандошларим" романи асосида Улуғ Ватан уруши давридаги икки совет жангчиларининг абадий дўстлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Икки жангчи
Режиссёр(лар) Леонид Луков
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Евгений Габрилович
Ролларда

Борис Андреев

Марк Бернес
Бастакор(лар) Никита Богословский
Студия Ўзбекфилм
Премера
санаси
Давомийлик 80 мин.
Мамлакат SSSR bayrogʻi СССР
Тил русча

Сюжети

1941-йил эди. Ўша маҳалда Ленинград фронтида оғир ва шиддатли жанглар кетарди. Ажралмас дўстлик ришталари шиддатли жангларнинг қийин дамларида жангчиларга ёрдам берди. Одессалик пайвандчи, пулемётчи Аркадий Дзюбин Урал пўлат ишлаб чиқарувчиси Саша Свинсов билан қалин дўст бўлишга аҳдлашишди. Аммо чин дўстлар бир куни жиддий жанжаллашиб қолишади: бир кунлик та’тил олган икки дўст Ленинград бўйлаб сайр қилишади. Саша дўстига шаҳарда Тася исмли қизи борлигини,  қиз уни меҳмонга таклиф қилганини айтади. Оқшом эса дўстлар Тасяникига боришганида, Аркадий бир дақиқа ҳам уларни зериктирмади. У ҳазил мутойибага бой воқеаларни айтиб, қўшиқ ҳам куйлади. Аммо Саша ҳамон ғамгин эди.

Аркадий ва Саша тунги пайт ўзларининг ҳарбий қисмларига қайтиб келишганида, шиддатли жанг бўлиб, кўплаб қуролдошлари ҳалок бўлганлиги ма’лум бўлади. Жангчиларни руҳини кўтариш учун Аркадий ўзининг одатий ақл-заковати билан ўртоқларига Сашанинг "бахциз" севгиси ҳақида гапириб беради. Свинсов дўстининг бу ҳазилидан хафа бўлиб, улар баҳслашиб қолишади, лекин бу баҳс узоққа чўзилмайди. Бу орада жанг шиддатли тус олади ва Дзюбин бункерни ҳужум қилаётган душмандан ҳимоя қилади.

Жиддий жароҳат олган жангчи вазифани уддасидан чиқади. Дўсти учун Саша ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ярадор дўстини жанг майдонидан олиб чиқади[1].

Ролларда

  • Марк Бернес - Аркадий Дзюбин
  • Борис Андрев - Саша Свинсов
  • Вера Шершнева - Тася
  • Янина Жеймо - ҳамшира
  • Максим Штраух - профессор
  • Иван Кузнесов - Галанин
  • Степан Крилов - маёр Рудой
  • Лаврентий Масоха - Окулит
  • Андрей Сова - артиллериячи

Суратга олиш гуруҳида

  • Ссенарий муаллифи: Евгений Габрилович
  • Режиссор: Леонид Луков
  • Оператор: Александр Гунзбург
  • Рассом: Владимир Каплуновский
  • Бастакор: Никита Богословский
  • Ше’р муаллифи: Владимир Агатов
  • Овоз режиссори: Арнолд Шаргородский

Қўшиқлар

“Қоронғу тунлар” ва “Шаландлар, тўла балиқлар” қўшиқлари (Никита Боголовский мусиқаси, Владимир Агатов ше’ри) Марк Бернес томонидан куйланган ва у филмга катта шуҳрат олиб келган.

Манбалар

  1. ↑ Советские художественные фильмы. Аннотированный каталог. Том 2. Звуковые фильмы (1930—1957 гг.). — М.: «Искусство», 1961. — С. 315.

Ҳаволалар