Икона (юн. эикон — тасвир, образ) — христиан динига мансуб диндорлар сажда қиладиган, чўқинадиган Исо, Биби Марям ва авлиёларнинг рангтасвир ёки бўртма тасвири. Диний иконанинг энг қадимгиси ИИ асрга мансуб, ИВ асрда тараққий этган. Тор маънода — ўрта асрлар санъатининг ўзига хос асари. Ўрта асрларда Европа тасвирий санъатининг асосий тури сифатида аҳамият касб этган. Икона тайёрланадиган марказлар вужудга келган, бу марказларда рассомларнинг артел, сехлари шаклланган. Икона черковларнинг таъсири ва моддий мавқеини таъминловчи муҳим манбалардан бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил