Иконография (юн. эикон — тасвир, образ ва ... графия) — тасвирий санъатда бирор шахс ёки сюжетли кўринишни тасвирлашда белгиланган қатъий тартиб, қоида. И. қоидалари қадимда санъат билан диний урф-одатлар, маросимларнинг муносабатлари заминида юзага келган ҳамда у шахс ва лавҳаларни таниб олишни енгилла-тишга ва уларни тасвирлаш қоидаларини маълум диний қарашлар билан келишишга йўналтирилган (мае., христиан санъатида Момоҳаво, Исо, "байрамлар" И.си). Санъатнинг янги маз-мунлар билан бойиб бориши туфайли И. қоидалари аста-секин ўзгариб борди ва мураккаблашди.

И.— санъацҳуносликда бирор шахс ёки сюжетли кўринишни тасвирлашда белгиланган типологик белгилар ва кридалар таснифи ва тизими.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил