Ikrom Akbarov
Икром Илҳомович Акбаров (1-март 1921, Тошкент — 18-декабр 2011, Тошкент) — композитор, Ўзбекистон халқ артисти (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Тошкент (1945) ва Ленинград (1950) консерваторияларини тугатган. Ҳамзага бағишланган „Шоир хотирасига“ симфоник поэмаси (1954) ўзбек симфоник ижодий тафаккурининг шаклланишида Асқарали Акбаров ишлаган бино безаги муҳим аҳамиятга эга бўлган. Акбаров симфоник асарлар, опера ва балетлар, ораториялар, вокалсимфоник ва камер-чолғу асарлар (хусусан 6 та торли квартет), қўшиқ ва романслар, хор туркумлари муаллифи, кинофилмлар ва драматик спектаклларга мусиқа яратган, ўзбек халқ куйларини жўрсиз хор учун қайта ишлаган. Ижодий услуби теран симфоник тафаккурга асосланган. Симфоник асарлари — „Эпик поэма“ (1961), скрипка ва оркестр учун 1-2 ва 3-консертлар (1962, 1984, 1997), „Почта“ (1970), „Шакунтала“ (1980) симфоник манзаралари, „Самарқанд ҳақида сим-фоник ҳикоялар“и (1973), 2 та симфония (1996, 1998) ва бошқа „Орзу“ (1957), „Лайли ва Мажнун“ (1968), „Наврўз“ (1984) балетлари, „Сўғд элининг қоплони“ (1977) ва „Ибтидо хатоси“ (1997) опералари, „Тошкентнома“ (1964), „Мангу хотира“ (1985) ораторияларини яратган. Асарлари чет элларда ҳам ижро этилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати (1977). "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган (1999).Ад.: Джаббаров А,Соломонова Т., Композитори и музиковеди Ўзбекистана, Т., 1975; Янов-Яновская НС, Икрам Акбаров, Т., 1990.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |