Зиёсферада исми Икром ва фамилияси Алибоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Икром Исроилжон ўғли Алибоев (1994-йили 9-январда Тошкент шаҳрида туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи. Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси, Фарғонанинг „Нефтчи“ клуб аъзоси. Майдондаги амплуаси ярим ҳимоячи.

Икром Алибоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Икром Исроилжон ўғли Алибоев
Таваллуд санаси 1994-йил 9-январ (1994-01-09) (32 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент Ўзбекистон
Бўйи 1.70 м (5 фт 7 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 5
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2018 Локомотив Тошкент 97 (11)
2019—2021 ФC Сеоул 46 (3)
2021 Даэжеон Ҳана Cитизен 17 (1)
2022 Пахтакор Тошкент 18 (0)
2023 Гангwон ФC 25 (1)
2023 Гангwон ФC Ресервес 3 (0)
2024 Сеонгнам ФC 13 (0)
2025— Нефтчи 31 (4)
Миллий терма жамоа
2015—2018 Ўзбекистон У-23 6 (5)
2015—2021 Ўзбекистон 28 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 29-апрел учун)

Клубдаги фаолияти

Икром Алибоев профессионал футболдаги фаолиятини 2013-йили бошлаган. У илк бора Локомотив сафида 2013-йилнинг 8-ноябрида олий лига учрашувида Бухоро футбол клуби билан кечган ўйинда жамоа таркибига қўшилди. Ўша ўйинда у захирада бўлди. Икром Алибоев ҳозирга қадар ушбу клубда ўйнаб келмоқда.

Ички чемпионатда шу вақтга қадар 16 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 1 марта ишғол қилган. Осиё чемпионлар лигасининг 2014 ва 2015-йилги мусобақаларида клуб таркибида 3 та ўйинда қатнашган[1][2].

2018-йил 13-декабрда у К-лига 1 жамоаси ФC Сеул билан уч йиллик шартнома имзолади[3][4][5]. У 2020-йилги Осиё Чемпионлар Лигаси ва 2020-йилги чемпионат жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилиши учун клубга ҳисса қўшган, аммо 2020-йилги мавсумда жароҳати туфайли мавсумни тарк этишга мажбур бўлган[6].

2021-йилда Алибоев ўзаро келишувга кўра „Сеул“ клуби билан шартномасини бекор қилди ва кейин К Лига 2 жамоаси „Даэжеон Ҳана Cитизен“ га ўтди[7]. Кейин эса мавсум охирида клубни тарк этди[8]. 2022-йилда у Ўзбекистонга қайтиб, Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига ўтди[9][10][11]. 2023-йилги мавсум аввалида „Пахтакор“ жамоаси билан хайрлашди[12][13][14] ва Жанубий Кореянинг „Гангwон“ жамоаси билан шартнома имзолаган[15][16]. 2024-йилдан Кореянинг „Сеонгам ФC“ жамоаси футболчиси[17][18]. 2024-йилда Корея лигаларида 100 та ўйин ўтказган дастлабки ўзбекистонлик футболчига айланган.

Фаолият статистикаси

Клуб

2026-йил 13-апрел ҳолатига тўғри[19]
Жамоа Мавсум Лига Кубок Халқаро Бошқа Жами
Дивизион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Локомотив Тошкент 2013 Ўзбекистон Суперлигаси 3 0 2 0 — — 5 0
2014 0 0 — 0 0 — 0 0
2015 25 2 2 0 3[изоҳ 1] 0 — 30 2
2016 22 1 5 1 7[изоҳ 1] 0 — 34 2
2017 22 4 5 0 3[изоҳ 1] 0 — 30 4
2018 25 4 2 1 5[изоҳ 1] 2 — 32 7
Жами 97 11 16 2 18 2 — 131 15
ФC Сеоул 2019 К Леагуэ 1 35 3 — — — 35 3
2020 11 0 2 0 2[изоҳ 1] 1 — 15 1
2021 0 0 — — — 0 0
Жами 46 3 2 0 2 1 — 50 4
Даэжеон Ҳана Cитизен 2021 К Леагуэ 2 17 1 — — — 17 1
Пахтакор Тошкент 2022 Ўзбекистон Суперлигаси 18 0 2 0 5[изоҳ 1] 0 1[изоҳ 2] 0 26 0
Гангwон ФC 2023 К Леагуэ 1 23 1 0 0 — 2[изоҳ 3] 0 25 1
Сеонгнам ФC 2024 К Леагуэ 2 17 0 — — — 17 0
Нефтчи 2025 Ўзбекистон Суперлигаси 28 3 4 1 — — 32 4
2026 Ўзбекистон Суперлигаси 2 1 0 0 1[изоҳ 2] 0 2 1
Умумий фаолият 218 16 20 2 25 3 3 0 266 21
  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Осиё Чемпионлар лигасидаги иштироки
  2. ↑ 2,0 2,1 Ўзбекистон Суперкубогидаги иштироки
  3. ↑ Кўтарилиш/пастга тушиш плей-офф ўйинларидаги иштирок

Терма жамоадаги фаолияти

Икром Алибоев терма жамоага 2015-йили бош мураббий Миржалол Қосимов томонида чақиртирилган. У лик бора 2015-йилнинг 11-июнида Эрон терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва ўйиннинг асосий вақтида тўлиқ ўйнади[20][21]. Иккинчи тема жамоадаги ўйини расмий ўйин бўлиб, унда 2015-йилнинг 16-июнида 2018-йилги жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси бўйича саралаш босқичининг 2-роундида Шимолий Корея терма жамоасига қарши кечган ўйинда 34 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Шу вақтга қадар у 28 та ўйинда терма жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Ютуқлари

Локомотив
Пахтакор
Нефтчи

Манбалар

  1. ↑ „Дастлабки давранинг 7 кашфиёти“ (2015-йил 24-июл).
  2. ↑ „Ҳар бир жамоанинг ўз кашфиёти бор ёхуд олий лига-2015да порлаб чиққанлар“ (2015-йил 10-декабр).
  3. ↑ „ФC서울, 우즈벡 신성 알리바예프 영입 Ретриэвед Деcембер 13 2018.“. 2018-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
  4. ↑ „РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди“ (2018-йил 13-декабр).
  5. ↑ „ФC서울, 우즈벡 신성 알리바예프 영입 Ретриэвед Деcембер 13 2018.“. 2018-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-декабр.
  6. ↑ „Икром Алибоев операция столига ётади. Барча харажатлар ўз ҳисобидан бўлади“ (2021-йил 21-феврал).
  7. ↑ „Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди“ (2021-йил 29-март).
  8. ↑ „Икром Алибоев "Теджон"ни тарк этди“ (2022-йил 5-январ).
  9. ↑ '대전과 결별' 알리바예프, 우즈벡 복귀…파크타코르 타슈켄트 이적 Ретриэвед Жануарй 20 2022.
  10. ↑ „Расман: Икром Алибоев "Пахтакор" футболчисига айланди“ (2022-йил 20-январ).
  11. ↑ „Суперлига. Қишки трансферлар (ТОП 10)“ (2022-йил 26-феврал).
  12. ↑ „⚡️ "Пахтакор" Икром Алибоевни Жанубий Корея клубига сотади“ (2022/012/19).
  13. ↑ „"Пахтакор" Алибоевнинг трансферидан қанча даромад қилди?“ (2022-йил 29-декабр).
  14. ↑ '대전과 결별' 알리바예프, 우즈벡 복귀…파크타코르 타슈켄트 이적 Ретриэвед Жануарй 20 2022.
  15. ↑ „Икром Алибоев яна Жанубий Кореяга қайтди. Унинг янги жамоаси номи маълум!“ (2024-йил 4-январ).
  16. ↑ „Расман: Икром Алибоев фаолиятини Жанубий Корея клубида давом эттиради“ (2022-йил 27-декабр).
  17. ↑ „Ўзбекистонлик футболчи Кореянинг 7 карра чемпиони ва ОCҲЛ-2010 ғолиби билан шартнома тузди“ (2024-йил 5-январ).
  18. ↑ „Расман. Икром Алибоев фаолиятини Кореяда давом эттирадиган бўлди“ (2024-йил 9-январ).
  19. ↑ „И. АЛИБАЭВ“. Соccерwай. Қаралди: 2024-йил 8-апрел.
  20. ↑ Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронга мағлуб бўлди, 15-август 2018-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 18-июл 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  21. ↑ „Икром Алибоев МТЖ сафида илк бор майдонга тушди“ (2015-йил 11-июн).

Ҳаволалар