Зиёсферада исми Икром ва фамилияси Бердиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Икром Бердиев
Статистикаси
Вазн тоифаси 81 кг
Бўйи 183 см
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуди 1974-йил 23-июн (1974-06-23) (52 ёш)
Чирчиқ, Ўзбекистон ССР

Бердиев Икром Нугмонович (23-июн 1974, Чирчиқ) – ўзбекистонлик боксчи, 2002-йил „Ўзбекистон ифтихори“ ва халқаро миқёсдаги спорт устаси унвони соҳиби бўлган. 81 кг вазн тоифасида Ўзбекистоннинг 2000-йил ва 2001-йилги чемпиони, Бокс бўйича 1997-йилги Осиё Чемпионати чемпиони ҳамда Бокс бўйича 2002-йилги Осиё Чемпионати кумуш медал соҳиби, Пусанда ташкил этилган 2002-йилги Осиё ўйинлари чемпиони, 2003-йилги Афри-Осиё ўйинлари бронза медали совриндори. 1997-йилда Ўзбекистон Жисмоний Тарбия Институтини тугатган, 1997-йилдан Чирчиқ шаҳри ички ишлар бўлимининг инспектори лавозимида ишлаган. 2004-2006-йилларда профессионал боксчи сифатида фаолият юритган.