Зиёсферада исми Икром ва фамилияси Исломов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Икром Исломович Исломов (1906.7.11 - Тошкент - 1975.12.4) - физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1943). Ўзбекистон малака ошириш институтини (1927), Москва университетини тугатган (1933). У рта Осиё университетида кафедра мудири (1936—37), Ўзбекистон Давлат Университети ректори (1937—38), Ўзбекистон ХКС Фанлар комитети раиси (1938—40), Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941—46). Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институтида (1946—50), Геология институтида (1951—57) лаборатория мудири. 1968 йилдан Ядро физикаси институтида катта илмий ходим. Илмий ишлари спектрал таҳлил соҳа-сига оид. 1000 дан ортиқ турли минерал ва рудаларни спектроскопик таҳлил қилиб, геологларнинг амалий ишларига яқиндан ёрдам берган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар