Ikromov
Икромов – келиб чиқиши арабча бўлган Икром исмидан ясалган эркаклар фамилияси. Икрамов шакли ҳам мавжуд. Икром исми иззат, эҳтиром, обрў, мартаба, ҳурмат ёки совға, туҳфа, ҳадя маъноларини англатади. Аёллар учун Икромова шаклидан фойдаланилади.
Ушбу фамилияга эга бўлган таниқли шахслар:
Давлат арбоблари
- Акмал Икромов (1898—1938) – давлат ва сиёсат арбоби. Ўзбекистон ҳукумат раҳбарларидан бири.
- Анвар Икромов – Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби. КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси.
- Исак Икромов (1906—1938) — Шаҳрихон комсомоли секретари. Маълум даврлар оралиғида Андижон ва Тошкент комсомол комитетининг секретари, Хоразм округи ташкилий бюроси аъзоси.
- Мирзамурод Икромов (1949-йил) – ўзбек ўқитувчиси. Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими (1993—1995).
- Адҳам Икромов — Ўзбекистонлик шифокор ва сиёсатчи. Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири.
- Музроб Икромов — ўзбек ҳуқушуноси, давлат арбоби. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири (2015—2017), Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси (2017—2019).
- Азизбек Икромов — ўзбек давлат арбоби, генерал-маёр. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари (2019—2023).
Олимлар
- Маматқул Икромов (1923—????) — ботаник олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, биология фанлари доктори, профессор.
- Исомиддин Икромов (1951—2014) — ўзбекистонлик олим, филология фанлари номзоди, доцент.
Адиблар
- Комил Икромов (1927—1989) совет ёзувчиси, драматург ва публицист.
Рассомлар
- Ҳамидулла Икромов (1909—1964) — театр рассоми, Ўзбекистон халқ рассоми.
- Искандар Икромов (1904—1972) — график рассом, китоб графикаси устаси. Ўзбекистон халқ рассоми.
- Усмон Икромов (1875—1960) — ганч ўймакорлиги устаси.
Санъаткорлар
- Имомжон Икромов (1891—1980) – созанда (гъижжак), бастакор. Ўзбекистон халқ артисти.
- Алишер Икромов (1962-йил) — композитор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби.
- Дилбар Икромова (1947—2020) — театр ва кино актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти.
Фаоллар
- Муҳаммадали Икрамов (2004—2024) — ўзбек интернет фаоли, ўзбекча Википедия маъмури. Ўзбекча Википедияда „Салазаров“ номи остида фаолият олиб борган.
Спортчилар
- Маъмур Икромов (1982-йил) — ўзбекистонлик футболчи. Тошкентнинг Локомотив футбол клуби собиқ дарвозабони.
- Фаррух Икромов (1998-йил) — ўзбек футболчиси, Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ярим ҳимоячиси.
Яна қаранг
| Икромов сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди. Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин. |
__ДИСАМБИГ__