Ikromxon Najmiddinov
- Зиёсферада исми Икромхон ва фамилияси Нажмиддинов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Икромхон Ҳошимхонович Нажмиддинов (туғ. 1951-йилда, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек ўқитувчиси ва давлат арбоби, 17-сентябр 2004-йилда Наманган вилоятининг ҳокими этиб тайинланган.
| Икромхон Нажмиддинов | |
|---|---|
Икромхон Ҳошимхонович Нажмиддинов | |
|
Мансаб даври 17-сентябр 2004-йил – 2009-йил | |
| Ўтмишдоши | Тўлқин Жабборов |
| Вориси | Баҳодир Юсупов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1951-йил Янгиқўрғон тумани, Наманган вилояти, ЎзССР, СССР |
| Маълумоти | Тошкент халқ хўжалиги институти |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Икромхон Хошимхонович 1951-йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. 1977-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган. Касби бўйича бухгалтер-иқтисодчи[1].
Ўзбекистон Республикаси Фахрийларни ижтимоий қувватлаш „Нуроний“ жамоатчилиги Наманган вилояти бўлими Кенгаши раиси[2].
2004-йил 17-сентябрдан 2009-йилгача Наманган вилояти ҳокими[3][4].
2016-йили Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлган[5].
Мукофотлари
2017-йилда Президент фармонига асосан „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан тақдирланган[6].
Икромхон Нажмиддинов 2021-йилда 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган[7].
2026-йил 75 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ фахрий унвони билан тақдирланган[8].
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан „О назначении И. Х. Нажмиддинова хокимом Наманганской области“ // Правда Востока: газета. — 2004. — 18-сентября (№ 182 (25371)). — С. 1.
- ↑ „архив нусхаси“. 2018-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
- ↑ „Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан учрашди“ (2016-йил 1-декабр). 2022-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
- ↑ „Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларини мукофотлади“ (2017-йил 26-август). 2022-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
- ↑ „Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Икромхон Нажмиддинов 70 ёшни қаршилади. Унга “Меҳнат шуҳрати” ордени топширилди“ (2021-йил 14-май). 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
- ↑ „Нажмиддинов Икромхонга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисида“. Ўзбекистон Республикаси Президенти (2026-йил 13-май). Қаралди: 2026-йил 14-май.
