Хираяма Икуо (1930.15.6, Икучжима ш.) — япон рассоми, тадқиқотчи олим, Токио нафис санъат ва мусиқа миллий университети президенти. Унинг илмий тадқиқот лари Буюк ипак йўлининг кўп асрлик тарихига бағишланган. Тошкент, Самарқанд, Бухоро ш.ларидан олган таассуротлари натижаси ўлароқ "Туркистон харобалари", "Бухоро", "Марказий Осиё" каби картиналари юзага келди. Японўзбек маданияти арбоблари алоқаларини кенгайтиришда, ҳамкорликдаги археологик экспедициялар, кўргазмалар ўтказишда фаоллик кўрсатмоқда. 2001 йил ўз маблағига Тошкентда Халқаро маданият карвонсаройи қурдирди. ЙУНЕСКО—Япония ассоциациясининг раиси. Япония Шарқ маданияти музейининг асосчиси ва директори. Афғонистон ва Ироқ маданий ёдгорликлари ва тарихини сакдаб қолиш жамғармасининг президенти. Халқаро мукофотлар (Авлиё Георгий ордени, Ватикан, 1974; Франсия мукофоти, 1991; Швейсария мукофоти, 1995), Япониянинг бир қанча мукофотлари, Ўзбекистон Бадииёт акадимяси нинг "Олтин медали" билан мукофотланган (2002).