Мориба Коуроума Коуроума (талаффузи: Мориба Курума Курума; 2003-йил 19-январда туғилган) — Илаих Мориба (талаффузи: Илайш Мориба) номи билан танилган гвинеялик профессионал футболчи. У Бундеслиганинг РБ Леипзиг клубидан ижарага олиниб, Ла Лига клуби Cелтада ва Гвинея терма жамоасида марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди[3].

Илаих Мориба
Илаих Мориба 2023-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мориба Коуроума Коуроума[1]
Таваллуд санаси 2003-йил 19-январ (2003-01-19) (23 ёш)
Таваллуд жойи Конакри, Гвинея
Бўйи 1.85 м[2]
Амплуаси Марказий ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Cелта (ижара)
(РБ Леипзигдан ижара)
Рақами 6
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2008—2010 Эспанёл
2010—2019 Барcелона
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2019—2021 Барcелона Б 19 (2)
2021 Барcелона 14 (1)
2021— РБ Леипзиг 2 (0)
2021—2023 → Валенcиа (ижара) 38 (0)
2024 → Гетафе (ижара) 14 (0)
2024— → Cелта (ижара) 0 (0)
Миллий терма жамоа
2019 Испания 17 ёшгача 8 (2)
2019 Испания 18 ёшгача 2 (0)
2022— Гвинея 10 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(18-октабр 2022-йил (утc) учун)

Ёшлиги

Мориба Гвинеянинг Конакри шаҳрида туғилган. Унинг онаси гвинеялик, отаси эса гвинеялик-либерияликдир[4]. Мориба Испания ва Гвинея фуқаролигига эга[5].

Клубдаги фаолияти

Барcелона

Мориба Барcелонага 2010-йилда Эспанёлдан келиб қўшилган[6][7]. У ўз тенгдошлари орқасида энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланган ва кўпинча ўзидан каттароқ ўйинчилар тоифасида ўйнаган[8][9]. Мориба 15 ёшида Реал Мадриднинг 19 ёшгача бўлганлар жамоасига қарши ўйинда хет-трик қайд этганидан кейин бошқа тенгдошларидан ажралиб туришини кўрсатди. Энг эътиборлиси унинг сўнгги голи бўлди; у бу ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиши билан майдоннинг ўртасидан тўпни дарвозага киритишга муваффақ бўлган[10].

2019-йилнинг январида, Морибанинг ёшлар жамоаси сафидаги шартномаси тугаш арафасида бўлганида, Манчестер Cитй каби клублар уни қўлга киритишга ҳаракат қилишди[11].

Кейинги мавсумда Мориба Барcа Б клуби сафидаги доимий ўйинчига айланди. У жамоадаги биринчи голини 2020-йил 8-март куни, Ллагостерага қарши (3:2) ғалаба билан кечган ўйинда киритган[12].

2020—2021-йилги мавсумда Мориба биринчи марта Гранадага қарши Ла Лига ўйинида асосий таркибга киритилди. У сафарда, 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан кечган ушбу ўйинда захирада ўтирган, бироқ майдонга тушмаган[13][14]. Кейинчалик Мориба биринчи жамоадаги дебютини ва ўйин бошидан майдонга тушган биринчи учрашувини 21-январ куни Испания кубогининг 32-турида Cорнеллàга қарши ўтказди; 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан кечган ўйиннинг 74-дақиқасида унинг ўрнига Сергио Бусқуэц майдонга тушди[15][16]. 2021-йилнинг 13-февралида Мориба Ла Лигадаги дебютини Алавесга қарши ғалаба билан кечган ўйинда (5:1) ўтказди ва бу ўйинда Франcисcо Тринcãога асистентлик қилди[17]. У Ла Лигадаги илк голини 2021-йил 6-март куни Осасунага қарши 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган сафар ўйинида киритди[18] ва клуб тарихидаги бешинчи энг ёш тўпурар бўлди, бу рўйхатдаги Морибадан олдинги ўринларни Ансу Фати, Боян Кркиc, Лионел Месси ва Педри эгаллаган эди[19].

2021-йил 10-март куни Мориба УЭФА Чемпионлар лигасидаги дебютини 1:1 ҳисобида кечган Парис Саинт-Гермаинга қарши ўйинда ўтказди ва 79-дақиқада Сергио Бусқуэц ўрнига майдонга тушди[20].

РБ Леипзиг

2021-йилнинг 31-августида Мориба 16 миллион евро асосий тўлов ва қўшимча 6 миллион евролик ўзгарувчан тўловлар эвазига Бундеслиганинг РБ Леипзиг клубига ўтди. Барcелона келажакда футболчини сотиш бўйича ҳар қандай келишув тўловларининг 10 % ига эга бўлиш ҳуқуқини ҳам ўзида сақлаб қолди[21][22].

Валенcиага ижарага

2022-йил 28-январда Валенcиа Морибани мавсум охиригача ижарага олганини эълон қилди[23]. Мориба ушбу клубда 2022—2023-йилги мавсумда ҳам ижарада ўйнади[24].

Cелтага ижара

2024-йил 7-августда Мориба яна Ла Лигага қайтиб, сотиб олиш имконияти билан РC Cелта де Вигога ижарага ўтди[25].

Халқаро фаолияти

Мориба Испаниянинг ёшлар терма жамоаси собиқ аъзоси ва у Гвинея ҳамда Либерия терма жамоалари сафида ҳам ўйнаш ҳуқуқига эга[5]. Кўриниб турибдики, ёш йигит охир-оқибат Гвинея терма жамоасида ўйнашни танлаган ва у халқаро майдондаги дебютини 2020-йил июн ойида, CОВИД-19 пандемияси 2020-йилги футбол мавсумини музлатиб қўйишидан олдин ўтказиши керак эди[26].

2021-йил 21-августда Мориба расман Испания терма жамоасидан воз кечиб, Гвинея миллий терма жамоаси сафида ўйнашга қарор қилди[27]. 2021-йил 27-декабрда у Гвинеянинг Африка Миллатлар кубоги 2021 ўйинлари учун кенгайтирилган таркибига киритилди[28]. Мориба Гвинея терма жамоаси сафидаги дебютини 2022-йил 3-январда, Руандага қарши 3:0 ҳисобидаги мағлубият билан кечган ўртоқлик учрашувида амалга оширди[29].

Ўйин услуби

Жисмоний хусусиятлари ва ижодкорлиги туфайли Мориба франсуз футболчиси Паул Погба билан таққосланади, Погбанинг ота-онаси ва катта акалари ҳам Гвинеядан[30][31].

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 18-октябр ҳолатига кўра:
Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Европа Бошқа Жами
Дивизион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Барcелона Б 2019—2020 Сегунда Дивисиóн Б 8 1 — — 3 0 11 1
2020—2021 11 1 — — 0 0 11 1
Жами 19 2 — — 3 0 22 2
Барcелона 2020—2021 Ла Лига 14 1 3 0 1 0 0 0 18 1
РБ Леипзиг 2021—2022 Бундеслига 2 0 1 0 3 0 — 6 0
Валенcиа (ижара) 2021—2022 Ла Лига 14 0 4 0 — — 18 0
2022—2023 6 0 0 0 — 0 0 6 0
Жами 20 0 4 0 — 0 0 24 0
Фаолияти жами 55 3 8 0 4 0 3 0 70 3

Халқаро

2022-йил 27-сентябр ҳолатига кўра[32]:
Терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Гвинея 2022 10 0
Жами 10 0

Ютуқлари

Барcелона

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА У-17 Wорлд Cуп Бразил 2019: Лист оф Плаерс: Спаин“. ФИФА (31-октабр 2019-йил). 27-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Илих Мориба“. РБ Леипзиг. 2022-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2022-йил.
  3. ↑ „Меэт Илаих Мориба, Барcелона'с Нехт Wундеркинд“. Форбес (17-январ 2020-йил). Қаралди: 31-октабр 2020-йил.
  4. ↑ Қуае, Петеркинг. „Манчестер Cитй Либериан ёунг плаер Мориба Коуроума“. Либериа Спорц Онлине (27-май 2018-йил). 2021-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 Могноума, ПарЛамине. „Ноувеау Талент : À қуаторзе анс, Мориба Коуроума с'импосе ау cентре де форматион ду Барçа.“ (франсузча). Гуинéэ Фоот (9-июл 2017-йил).
  6. ↑ „Бале'с агент сеcурес €2М деал фор Барcелона старлет“. Диарио АС (10-апрел 2020-йил). 2021-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2020-йил.
  7. ↑ Илаих Мориба, Барçа тҳроугҳ анд тҳроугҳ синcе тҳе аге оф севен, ФC Барcелона, 22 Жануарй 2021
  8. ↑ „Нехт Генератион 2020: 60 оф тҳе бест ёунг таленц ин wорлд фоотбалл“. Тҳе Гуардиан (7-октабр 2020-йил). Қаралди: 31-октабр 2020-йил.
  9. ↑ „Барçа: Манчестер cитй,Челсеа эт Жувентус фонт ле форcинг поур Мориба коуроума“ (франсузча). Гуинéэ Аcту Спорт (30-ноябр 2018-йил). 2021-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-ноябр.
  10. ↑ „Барcелона ёутҳ теамер Илаих сcорес а ҳат-триcк агаинст Реал Мадрид“. Марcа (21-август 2018-йил).
  11. ↑ Мартинез, Ферран. „Cуэнта атрáс пор Илаих Мориба“ (испанча). Мундо Депортиво (19-декабр 2018-йил).
  12. ↑ „Барçа Б 3-2 Ллагостера: Лиcенсе то дреам“. ФC Барcелона (8-март 2020-йил). Қаралди: 15-ноябр 2020-йил.
  13. ↑ „Барcелона ёунгстер Илаих Мориба cаллед уп бй Коэман фор Гранада.“. Спорт (8-январ 2021-йил). Қаралди: 12-январ 2021-йил.
  14. ↑ „Гранада 0-4 Барçа: Анотҳер аwай wин!“. ФC Барcелона (9-январ 2021-йил). Қаралди: 12-январ 2021-йил.
  15. ↑ „Cорнеллà 0-2 ФC Барcелона: Виcторй ин эхтра тиме“. ФC Барcелона (21-январ 2021-йил). Қаралди: 22-январ 2021-йил.
  16. ↑ „Илаих Мориба: И алмост cоулдн'т слеэп“. Марcа (21-январ 2021-йил).
  17. ↑ „Илаих Мориба он Барcелона дебут: И ҳаве тҳат мистаке ин мй ҳеад“. Марcа (13-феврал 2021-йил).
  18. ↑ „Жорди Алба анд Илаих Мориба роcкец фире Барcелона инто сеcонд плаcе“. Эуроспорт (6-март 2021-йил).
  19. ↑ „Илаих Мориба сcорес фирст гоал фор ФC Барcелона“. ФC Барcелона (6-март 2021-йил).
  20. ↑ „Парис 1–1 Барcелона“. УЭФА (10-март 2021-йил).
  21. ↑ „ТАЛЕНТЕД ЙОУНГСТЕР ИЛАИХ МОРИБА ЖОИНС РБ ЛЕИПЗИГ“. РБ Леипзиг (31-август 2021-йил). 2021-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август 2021-йил.
  22. ↑ „Агреэмент wитҳ РБ Леипзиг фор тҳе трансфер оф Илаих Мориба“. ФC Барcелона. Қаралди: 31-август 2021-йил.
  23. ↑ „Оффиcиал статемент | Илаих Мориба“. Валенcиа CФ (27-январ 2022-йил). Қаралди: 27-январ 2022-йил.
  24. ↑ „Илаих Мориба: Валенcиа сигн эх-Барcелона ёунгстер он лоан фром РБ Леипзиг“. Гоал.cом (1-сентабр 2022-йил). Қаралди: 1-сентабр 2022-йил.
  25. ↑ „РC Cелта cомплетес иц мидфиэлд wитҳ тҳе қуалитй анд стренгтҳ оф Илаих Мориба“. Cелта Виго (2024-йил 7-август). Қаралди: 2024-йил 7-август.
  26. ↑ Лантҳеауме. „Барcа : ле прометтеур Илаих Мориба дит оуи à ла Гуинеэ !“ (франсузча). Африк фоот (20-март 2020-йил).
  27. ↑ „Илаих Мориба ренунcиа а Эспаñа“ (ЭС). Ас.cом (21-август 2021-йил). Қаралди: 21-август 2021-йил.
  28. ↑ „Афcон 2021: Антоине Cонте анд Флорентин Погба реплаcед ин Гуинеа сқуад“. ББC Спорт (27-декабр 2021-йил).
  29. ↑ Страcк-Зиммерманн. „Рwанда вс. Гуинеа (3:0)“. www.натионал-фоотбалл-теамс.cом.
  30. ↑ „Илаих Мориба: Тҳе 'Погба оф Барcа' Дестинед фор Греатнесс“. Блеачер Репорт (25-октабр 2019-йил). Қаралди: 31-октабр 2020-йил.
  31. ↑ „Илаих Мориба: Барcелона'с 'неw Погба' cлосинг ин он а фирст-теам дебут“. Блеачер Репорт (16-апрел 2020-йил). Қаралди: 31-октабр 2020-йил.
  32. ↑ „Илаих Мориба“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 24-январ 2022-йил.
  33. ↑ Лоwе. „Месси старс ас Барcелона тҳраш Атҳлетиc Билбао то лифт Cопа дел Рей“. Тҳе Гуардиан (17-апрел 2021-йил). Қаралди: 19-апрел 2021-йил.