Илам (форсча: <пҳонос филе="фа-Илам.огг">ایلام</пҳонос>‎‎; Īлāм сифатида романизация қилинган)[2] — Эроннинг Илам вилоятидаги шаҳар ва унинг маркази. 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, унинг аҳолиси 213,579 киши, 52,474 оила эди[3]. Кабир Куҳ тоғ тизмаси шаҳардан шарқда жойлашган. Ғарбдан Ироқ билан чегарадош.

Илам

ئیلام
Шаҳар
Мамлакат Эрон
Аҳолиси
 (2016 Cенсус)
194,030[1]
Вақт минтақаси УТCИРСТ

Тили

Шаҳарда жанубий курд тилида гаплашадиган курдлар яшайди[4].

Тиллар таркиби:[5]

Иламда со'злашиладиган тиллар
Лангуаге перcент
Жанубий курдча
  
83%
Форс тили
  
10%
Лури
  
3%
Лаки
  
2%
Араб тили
  
2%

Архитектураси

Эроннинг бошқа кўплаб минтақалари сингари Иломдаги меъморчилик анъанавий ва замонавий даврларни ўз ичига олади. Ҳудудда аҳолининг кўпайиб бориши ва ривожланиш меъморчиликнинг анъанавий услубдан замонавий услубга ўтишига ёрдам берди.

Губернатор қал’аси, Фалаҳати саройи ва Мирғулом қал’аси Иламда сақланиб қолган анъанавий биноларга мисолдир. Ҳовлили уй анъанавий услуб биноларининг асосий тури ҳисобланади. Ушбу турдаги бинолар иқлим ва маданий сабабларга кўра бутун Эронда асосий қурилиш тури сифатида қабул қилинган. Бу каби бинолар, асосан, ғиштдан қурилган. Эрон анъанавий бинолари учун кўрсатилган пассив иссиқлик техникаси одатда бу биноларда қўлланади.

Илам Губернатор қал’аси ҳовли типида қурилган. Ёзда ҳароратни пасайтириш яшил ландшафт, баланд дарахтлар ва ҳовуз ёрдамида амалга оширилган. Иламнинг Мирғулом қал’аси классик Эрон ҳовлисига мисол бўла олади. Илгари Иламдаги анъанавий биноларда текис томлардан фойдаланилган. Буни Фалаҳати саройи томида ҳам кўришимиз мумкин[6].

Иқлими

Илам Эроннинг совуқ тоғли минтақаси денгиз садҳидан 1,319 метр (4,330 фт) юқори. У Эрон ғарбида 33° 38´ шимолий кенгликда ва 46° 26´ шарқий узунликда жойлашган. Бу шаҳар тоғлар билан ўралган бўлса-да, унинг иқлимига ғарб ва жанубдаги чўллар иқлимининг ҳам таъсири бор. Минтақада йиллик об-ҳаво ўзгарувчан. Қишда кучли ёмғир ёки қор, ёзда эса чанг, иссиқ, қуруқ об-ҳаво бўлиши минтақа учун одатий ҳолдир[7].

Илам иқлими Кöппен иқлим таснифи остида континентал таъсирга эга Ўрта ер денгизи иқлими (Cса) сифатида таснифланади.

Таълим

Иламда қуйидаги университетлар мавжуд:

  • Илам тиббиёт фанлари университети
  • Илам университети (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-11-11 санасида архивланган)
  • Илом исломий Азад университети
  • Сафир Данеш
  • Фарҳанжон университети, Шаҳид Модарес Илом кампуси (эркаклар) ва Имом Жафар Содиқ Илом шаҳарчаси (аёллар)

Манбалар

  1. ↑ „Статистиcал Cентер оф Иран > Ҳоме“.
  2. ↑ Илам (Эрон) cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3067203" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
  3. ↑ „www.амар.орг.ир“. 2017-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-октабр 2017-йил.
  4. ↑ „زبان و گویش مردم ایلام“ (форсча). خبرگزاری برنا. 2020-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-сентабр 2018-йил.
  5. ↑ „Лангуаге дистрибутион: Илам Провинcе“. Иран Атлас. Қаралди: 23-август 2021-йил.
  6. ↑ Ж Кҳодакарами.
  7. ↑ Ж Кҳодакарами анд И Книгҳт.