Ilam universiteti
Илам университети (форсча: دانشگاه ایلام) – Эроннинг Илом устони Илам шаҳрида жойлашган давлат олий таълим муассасаси. Университет Эрон ҳукумати ҳузуридаги Фан, тадқиқот ва технология вазирлигига бўйсунади. Университет ташкил этилишидан аввал унинг асосчиси бўлган муассаса Илам чорвачилик мактаби (Розий университетига қарашли) 1976-йилда таъсис этилган. Кейинчалик Эрон Ислом инқилоби ва ундан сўнгги Маданий инқилоб даврида қайта тузилиб, Илам қишлоқ хўжалиги факултетига айлантирилган[1].
| Файл:Илам Университй лого.свг.пнг | |
Халқаро номи |
Илам Университй |
|---|---|
| Тури | Оммавий |
| Асос солинган санаси | 1976 |
| Раҳбари | Др. Таҳер Алимоҳаммади |
| Жойлашуви |
, , 33°39′Н 46°22′Э / 33.650°Н 46.367°Э |
| Веб-сайти | илам.аc.ир |
2023-йил ҳолатига кўра Илам университети етти факултет таркибида 120 та йўналиш бўйича коллеж (ассоcиате), бакалавриат, магистратура ва ПҳД дастурларини таклиф этади. Университетда 7500 дан ортиқ талаба таҳсил олади[2][3].
Илам университети ироқлик талабалар учун ҳам таълим дастурларини таклиф этади. 2023-йилда Илам университети Ироқдаги бир қатор олий таълим муассасалари Бағдод университети, Ал-Мустансирия университети, Технология университети, Ал-Маъариф университет коллежи ва Ал-Мустақбал университети билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаган[4].
Таълим жараёнида 221 нафар академик ходим ва 389 нафар техник–маъмурий ходим фаолият юритади[3][5].
Факултетлари
Университет таркибидаги етти факултет қуйидагилардан иборат:
- Нефт ва газ факултети
- Қишлоқ хўжалиги факултети
- Адабиёт ва гуманитар фанлар факултети
- Муҳандислик факултети
- Табиий фанлар факултети
- Параветеринария факултети
- Илоҳиёт ва исломшунослик факултети
Манбалар
- ↑ „Илам Университй“. Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (ТҲЕ) (2022-йил 17-ноябр). Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.
- ↑ „униРанк“. Илам Университй Ранкинг & Ревиэw 2023 (2023-йил 5-октябр). Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 تاریخچه[сайт ишламайди]. Персиан. (Титле транслатион: "Ҳисторй"). Оффиcиал Wебсите оф Илам Университй. Ретриэвед 14 Новембер 2023.
- ↑ „۶ سند همکاری دانشگاه ایلام و دانشگاههای کشور عراق امضا شد“ (фа). Меҳр Неwс Агенcй (خبرگزاری مهر) (2023-йил 11-октябр). Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.
- ↑ „اعلام آمادگی دانشگاه ایلام برای پذیرش دانشجویان عراقی“. Исламиc Републиc Неwс Агенcй. Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.