Илдам калтакесак (Эремиас велох) — чин калтакесаклар оиласининг тури. Эрон, шим.-ғарбий Хитой, Кавказ, Россиянинг жан. ҳамда Ўрта Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда И.к. ни шўрхок тақирлар, қумли чўллар, тўқай, чакалакзор, ариқ ва ҳовузлар бўйида учратиш мумкин. Танасининг уз. 8,5 см гача, думи танасидан 1,4—2 марта узун. Гавдасининг усти кулранг, тўқ жигарранг ёки қорамтир, орқа томонида тана бўйлаб кетган бир неча қатор қора холлари бор. Қорин томони оқ, думининг ости қизил. Ҳар хил ҳашаротлар билан озиқланади. Урғочиси май — июлда, ҳатто август бошларигача 2—3 марта 3—5 тадан тухум қўйиб кўпаяди аниқ малумот сифатира киритилди. Илдам коалтакесак кечки пайтларда қоронғу тушишида аввал эркак калтакесаклар чириллайди [1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил