Илдар Хафизов — ўзбекистонлик ва америкалик юнон-рум курашчиси, миллати татар[1],Осиё чемпионати ғолиби[2], 2008-йил Хитой Халқ Республикасида ва 2020-йил Токиода ўтказилган Ёзги Олимпиада ўйинлари қатнашчиси.

Илдар Хафизов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Таваллуд санаси 1988-йил 30-январ (1988-01-30) (38 ёш)
Тошкент шаҳри,Ўзбекистон ССР
Бўйи 166 см
Вазни 60 кг
Спорт
Қайси спорт Юнон рум кураши
Спорт мукофотлари
Осиё чемпионати
Бронза Бишкек 2013 60 кг гача
Кумуш Ташкент 2012 55 кг гача

Биография

Илдар Хафизов 1988-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007-йилда Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган ва шу йили ўтказилган Жаҳон чемпионатида 5-ўринни эгаллаган. 2008-йилда у Пекиндаги Олимпия ўйинларида иштирок этди, аммо у ерда у атиги 10-ўринни эгаллади. 2009-йилги жаҳон чемпионатида эса 30-ўринни эгаллаган. 2011-йилда Илдар Осиё чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди, Жаҳон чемпионатида яна 30-ўринни эгаллади. 2017-йилда 59 кг вазн тоифасида АҚШ чемпионлигига эришган. 2017, 2019, 2022-йилги Жаҳон чемпионатларида АҚСҲ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Манбалар