Илдизпоя (рҳизома), ертана — баъзи кўп йиллик ўтларнинг ер остидаги шакли ўзгарган пояси. Ташқи кўриниши ва ер остида бўлиши билан илдизга ўхшасада, лекин озуқа моддалар тўплаши билан илдиздан фарқланади. И. вегетатив кўпайиш учун хизмат қилади, бу хусусият, айниқса, бегона ўтлар (ғумай, қамиш, ажриқ ва б.) га хосдир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил