Илеша — Нигериянинг жануби-ғарбидаги шаҳар. Аҳолиси 351 минг киши (1993). Транспорт йўллари тугуни. Савдоҳунармандчилик маркази. Какао, дуккаклилар қайта ишланади. Палма мойи ишлаб чиқарилади. Илеша яқинидан олтин олинади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил