Ilgar Ibrohimoglu
Илгар Иброҳимоглу (озарбайжонча: İлқар İбраҳимоğлу; 1973-йил 5-ноябр) — ДЕВАММ (Виждон ва дин эркинлигини ҳимоя қилиш маркази) раиси, мусулмон олими, Ичери-Шеҳердаги „Жума“ жоме масжиди имом-хатиби, „Деерлер (Озарбайжон Ислом Неwс)“ янгиликлар портали бош муҳаррири[1][2].
Ёшлик даври
Илгар Иброҳимоглу 1973-йил 5-ноябрда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида таваллуд топган. Болалигидан Озарбайжонда хизмат кўрсатган мураббий Олег Исаакович Привороцкий қўл остида шахмат билан шуғулланган. Ибраҳимоглу биринчи даражали шахматчи бўлиб, иқтисодий фанлар, фалсафа ва илоҳиёт фанлари бўйича ҳам таълим олган.
Фаолияти
Илгар Иброҳимоглу „Ислом ва Ғарб фалсафасининг интеграцияси“ мавзусида номзодлик диссертацияси ёқлаган. У Варшава Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Мактабини тамомлаган. Шунингдек, „Алкоголизм ва гиёҳвандлик бўйича халқаро эксперт сертификати“ га ҳам эга. Иброҳимоглу хронологик қон касалликларига чалинган болаларга ғамхўрлик қилиш, психо-ижтимоий реабилитация ва ижтимоий интеграцияни қўллаб-қувватлашга қаратилган „Асма-ул-Ҳусна“ ва „Етимсиз ватан“ ижтимоий лойиҳалари ҳаммуассиси ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар координатори ҳисобланади. Айни пайтда Иброҳимоглу „Ҳикмат Эви“ (Ҳикматлар уйи) мунозара маркази ва „Ислом маарифи“ (Ислом маърифати) дастурининг назоратчиси бўлиб фаолият олиб боради. Шунингдек, жамиятда бағрикенглик, сабр-тоқат ва маданий интеграцияни ривожлантиришга қаратилган „Маданиятларнинг диалоги“ дастурига ҳам раҳбарлик қилади.
Илгар Иброҳимоглу илоҳиёт, постмодерн фалсафа ва инсон ҳуқуқлари фалсафаси каби соҳаларда фанлараро тадқиқотлар олиб боради. Шунингдек, у нейро-лингвистиканинг шахслараро ўзаро таъсирида ва парадигматик алоқаларда тутган ўрни ва роли ҳақида ҳам тадқиқотлар олиб борди. Илмий изланишлари доирасида Австрия, Полша, Туркия, АҚСҲ, Россия, Эрон, Германия, Иордания, Швейсария, Украина, Франсия, Италия каби бир қанча мамлакатларда бўлган.
Шахсий ҳаёти
Илгар Иброҳимоглу уйланган, уч фарзанди бор.
Манбалар
- ↑ Де Cордиэр. „Илгар Ибраҳимоглу: "И сеэ а потентиал фор Эуро-Ислам ин Азербаижан"“. Қаралди: 2010-йил 19-декабр.
- ↑ Робинсон. „Азербаижан wрестлес wитҳ Ислам ин роугҳ регион“. Қаралди: 2010-йил 19-декабр.[сайт ишламайди]