Илҳақ — 2020-йилда суратга олинган ўзбек ҳарбий драма филми. Филм режиссори ва ссенарий муаллифи — Жаҳонгир Аҳмедов. Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан ишланган. Ушбу филм „Беларусфилм“ киностудияси билан қўшма ҳамкорликдаги биринчи лойиҳа саналади[1]. Филм ижодкорларининг таъкидлашича, ссенарий Зулфия Зокированинг „Умр“ асари асосида яратилган[2]. Унда Улуғ Ватан уруши даврида беш фарзандини йўқотган онанинг матонати ҳақида ҳикоя қилинади. Бош ролларда Дилором Каримова, Тоҳир Саидов, Дилрабо Мирзаева, Фотиҳ Насимов ва Ҳусан Рашидов иштирок этишган. Филм катта экранларга 2019-йил 21-октабрдан намойиш этилган[3].

2020-йил 9-май куни Ўзбекистоннинг барча телеканалларида, жумладан, „Севимли ТВ“, „МЙ5“, Зўр ТВ", „Миллий ТВ“ Улуғ Ватан урушининг 75-йиллигига бағишланган ҳаётий воқеалар асосида суратга олинган „Илҳақ“ филмининг премераси бўлиб ўтди[4]. Филм Ўзбекистонда биринчи бўлиб CОВИД-19 пандемияси туфайли чекловлардан сўнг кинотеатрларда намойиш этилди[5]. Илҳақ филми бошқа тилларга ҳам таржима қилинган, ҳусусан инглиз ва рус тилида субтитр шаклида тайёрланган, бундан ташқари тоижик тилида ҳам намойиш этилган. Ўзбекистон Туризм ва маданият вазирлиги қошидаги Кинематография агентлиги хабарига кўра Илҳақ" кинокартинасини қозоқ, туркман, қирғиз тилларига таржима қилиш режалаштирилган[6].

Мазмуни

„Илҳақ“ филми реал воқеаларга асосланган. Филмда Зулфия Зокированинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳаёти ҳикоя қилинади. Зулфия барча ўғилларини урушга жўнатади, лекин уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлади. Улардан тўрттасининг рафиқалари бор эди, кейинчалик улар бошқа турмуш қуришмайди. Зулфия ая қора мактублар олса ҳам, умрининг сўнгги кунларигача фарзандларининг қайтишига умид қилади. Филми сўнгида эса Российда ҳалок бўлган уруш қаҳарамонларининг қабри ҳақидаги маълумотлар ва манашу ёдгорликлар тасвири билан тугайди[7].

Яратилиш тарихи

„Илҳақ“ филми Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига асосан 2019-йилда Улуғ Ватан урушининг 75 йиллиги муносабати билан яратилган[8].

ФМазкур филмни суратга олиш „ЭЗГУ Филм“ кинокомпаниясига юкланган. Актёр сифатида Ўзбекистон ва Беларуснинг энг машҳур маданият арбоблари рол ижро этишган[9].

„ЭЗГУ Филм“ кино майдончасида ўша давр муҳити қайта жонланади. Белоруссиядан келган ижодий жамоа билан ҳамкорликда 5 гектар майдонда декорасия барпо этилади: шаҳар ва жанг майдонлари. Иккинчи жаҳон уруши бинолари қад ростлайди ва худди ўша даврга мослаб қурилади[10].

Ролларда

  • Дилором Каримова — Зулфия Зокирова
  • Дилрабо Мирзаева — Ҳидоят
  • Фотик Насимов — Муҳаммаджон Холматов
  • Маърифат Ортиқова — Лазокат
  • Дилнавоз Аҳмедова — Ҳамронисо
  • Тоҳир Саидов — Мардон раис
  • Раъно Зокирова — Назира
  • Хусан Рашидов — Ваҳобжон Холматов
  • Бунёд Раҳматуллаев — Юсуфжон Холматов
  • Искандар Элмуродов — Аҳмаджон Холматов
  • Йигитали Мамаджонов —Шокир Муҳаммаджони до'сти
  • Виктор Богушевич
  • Алла Поплавская
  • Лолита Тоборко
  • Илона Раенко
  • Дмитрий Машко
  • Геннадий Чуриков
  • Екатерина Эрмалович
  • Константин Пронкин
  • Михаил Каминский
  • Никита Кратович
  • Александр Орловский
  • Александр Ткаченок

Суратга олиш гуруҳида

  • Бош продусер -Ўзбекистон кинематография агентлиги, бош директори Фирдавс Абдухолиқов
  • Ижрочи продусер — Зафар Йўлдошев
  • Постаковкачи-режиссор — Жаҳонгир Аҳмедов
  • Ссенарий муаллифлари — Жаҳонгир Аҳмедов, Ҳасан Тошхўжаев
  • Постановкачи-оператор — Жаҳонгир Ибрагимов
  • Постановкачи-рассом — Баҳриддин Шамсуддинов
  • Бастакор — Дониёр Агзамов
  • Либослар бўйича дизайнер — Зуҳра Ғаниева
  • Пардозлаш бўйича рассом — Зилола Собирова
  • Кастинг директори — Зафар Асқаров
  • Монтаж режиссори — Давлат Арабшоев
  • Овоз режиссори — Анвар Файзуллаев
  • Продусер — Зафар Йўлдошев
  • Лойиҳа раҳбари — Фирдавс Абдуҳолиқов
  • Картина директори- Ҳотам Ҳамроев

Пост-продуcтион

„Илҳақ“ филми мусиқаси Дониёр Агзамов томонидан ёзилган. Овоз режиссори Анвар Файзуллаев, Овоз дизайни Дониёр Агзамов. СинеЛаб Долбй Дигитал 5.1. пост-продакшн компанияси овоз комплекси.

Мукофот ва номинациялар

  • „Листопад“ („Илҳақ“ филми учун) халқаро кинофестивалининг Гран-при совриндори (2021)[11][12]
  • „Олтин Ҳумо“ Миллий кинофестивалининг „Энг яхши филм учун“ номинасияси ғолиби (2021)[13]
  • „Олтин Ҳумо“ миллий кинофестивалининг „Энг яхши аёл роли учун“ номинасияси ғолиби (2021) (Дилором Каримова)
  • „Олтин Ҳумо“ миллий кинофестивалининг „Энг яхши операторлик иши учун“ номинасияси ғолиби (2021) (Жаҳонгир Иброҳимов)
  • „Олтин Ҳумо“ Миллий кинофестивалининг „Энг яхши либослар дизайнери“ номинасияси ғолиби (2021) (Зуҳра Ғаниева)
  • „Олтин Ҳумо“ Миллий кинофестивалининг „Энг яхши пардозлаш бўйича рассом“ номинасияси ғолиби (2021) (Зилола Собирова)
  • „Олтин Ҳумо“ миллий кинофестивалининг „Энг яхши овоз режиссори учун“ номинасияси ғолиби (2021) (Анвар Файзуллаев)[14]

Манбалар

  1. ↑ „Илҳақ“ филмининг суратга олиш майдонида танишган жуфтлик турмуш қурмоқда. Қиз Тўти Юсупованинг набирасидарё.уз
  2. ↑ „Илҳақ“ филми қаҳрамони — Зулфия Зокирова яшаган хонадонга ташрифкун.уз
  3. ↑ „Ўзбеккино“ Миллий агентлиги „Илҳақ“ бадиий филми бўйича огоҳлантириш билан чиқди кун.уз
  4. ↑ куни Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига Ўзбекистон телеканалларида янги ҳарбий-тарихий ўзбек филмлари намойиш этиладидарё.уз
  5. ↑ „Илҳақ“ филмнинг премераси 9-май куни ноодатий тарзда ўтказилади (Wайбаcк Мачине сайтида 18-январ 2022-йил санасида архивланган)даракчи.уз
  6. ↑ „“Илҳақ” филми турли тилларга таржима қилиняпти“. ҳттпс://юз.уз/ру. Юз.уз. Қаралди: 2023-йил 20-феврал.
  7. ↑ „Илхак“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-18 санасида архивланган)узбеккино.уз
  8. ↑ „Илҳақ“ бизга умид бера оладими? Баҳслар мавзуси бўлган филм ва ўзбек киноси ҳақидакун.уз
  9. ↑ „Ўзбеккино“ Беларусда „Илҳақ“ филмининг ҳарбий саҳналарини суратга оладизарнеwс.уз
  10. ↑ Жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилувчи „Илҳақ“ филмининг суратга олиш ишлари якунланди[сайт ишламайди]дарё.уз
  11. ↑ Победителем фестиваля „Лістапад“ стал филм „Илхак“ узбекского режиссера Джахонгира Ахмедова белта.бй
  12. ↑ „Илҳақ“ филми Беларусдаги халқаро кинофестивалда 2 та энг йирик мукофотни қўлга киритди (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-18 санасида архивланган)хс.уз
  13. ↑ Энг яхши филм, актёр, режиссор… „Олтин Ҳумо“ киномукофоти тақдирлаш маросими ўтказилдиқалампир.уз
  14. ↑ Состоялас торжественная серемония вручения националной кинопремии „Олтин Хумо“ уздаилй.уз

Ҳаволалар