Википедияда исми Илҳом ва фамилияси Алиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Илҳом Ҳайдар ўғли Алиев (озарбайжонча: İлҳам Ҳейдəр оğлу Əлиев; 1961-йил, 24-декабр; Боку, Озарбайжон ССР, СССР) — Озарбайжонлик сиёсий ва давлат арбоби. 2003-йилнинг 31-октябридан Озарбайжон Республикасининг тўртинчи президенти лавозимини эгаллаган. Ундан олдинроқ 2003-йилнинг 4-августидан ўша йилнинг 4-ноябригача Озарбайжон Республикаси бош вазири.

Илҳом Ҳайдар ўғли Алиев
İлҳам Ҳейдəр оğлу Əлиев
 Озарбайжон Президенти
 
Мансаб даври
2003-йил 31-октабр
Ўтмишдоши Ҳайдар Алиев
 Озарбайжон Бош вазири
 
Мансаб даври
2003-йил 4-август – 2003-йил 4-ноябргача
Ўтмишдоши Артур Росизода
Вориси Меҳрибон Алиева
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1961-йил 12-декабр (1961-24-12) (64 ёш)
Боку, Озарбайжон ССР, СССР
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Сиёсий партияси „Янги Озарбайжон“
Турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиева
Болалари ўғли: Ҳайдар
қизлари: Орзу ва Лейла Алиэва
Онаси Зарифа Алиева
Отаси Ҳайдар Алиев
Мукофотлари 1-klass Turkiya ordeniفکر کنم Qirol Abdulaziz ordeni
Имзоси

Ҳаёти

  • Илҳом Алиев 1961-йил 24-декабрда Боку[1] шаҳрида туғилган. 1967-1977-йилларда Боку шаҳридаги 6-ўрта мактабда таҳсил олган.
  • 1977-йилда Москва давлат халқаро муносабатлар институтига ўқишга кирган. Уни тугатгандан сўнг институтнинг аспирантурасига қабул қилинган, 1985-йилда диссертасия ҳимоя қилиб, тарих фанлари номзоди илмий даражасини олган.[2][3]
  • 1985—1990-йилларда Москва Давлат Халқаро Муносабатлар институтиинститутида ўқитувчи бўлиб ишлаган.[2][3]
  • 1991—1994-йилларда хусусий бизнес соҳасида ишлаган. Бир қатор маҳсулот — коммерсия муассасаларига раҳбарлик қилган.[2][3]
  • 1994-йилдан 2003-йил август ойига қадар Озарбайжон Республикаси Давлат Нефт Ширкатиннинг вице-президенти, биринчи вице-президенти бўлган. Ҳайдар Алиевнинг нефт стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этган.
  • Суверен Озарбайжон нефт сиёсатининг геосиёсий аспектларига оид бир қатор тадқиқот ишарининг муаллифи. Сиёсий фанлар доктори.
  • 1995-йилда ва 2000-йилларда Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисига депутат этиб сайланган. 2003-йилда Озарбайжон Бош вазири лавозимига тайинланиши сабабли депутатлик фаолиятини тўхтатган.
  • 1997-йилдан Озарбайжон Миллий Олимпия қўмитасининг Президенти. Спорт ва Олимпия ҳаракатининг ривожига қўшган улкан хизматлари учун Халқаро Олимпия Қўмитасининг юксак ордени билан мукофотланган.
  • 1999-йилда Янги Озарбайжон Партияси раисининг ўринбосари 2001-йилда раиснинг биринчи ўринбосари, 2005-йилда эса партиянинг раиси этиб сайланган.
  • 2001—2003-йилларда Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясида делегация раҳбари бўлган.
  • 2003-йилнинг январида Европа Совети Парламент Ассамблеяси раисининг ўринбосари, ЭСПА Бюро аъзоси этиб сайланган.[2][3]
  • 2004-йилнинг апрелида ЭСПА фаолиятидаги фаол иштироки ва Европа идеалларига садоқати учун ЭСПАнинг фахрий аъзоси дипломи ва ЭСПА медали билан мукофотланган.
  • 2003-йил 4-августда Миллий Мажлис томонидан тасдиқлангач, Озарбайжон Республикасининг Бош Вазири этиб тайинланган.
  • 2003-йил 15-октябрда Озарбайжан Республикасининг Президенти этиб сайланган. Президент сайловларида сайловчиларнинг 76 % дан ортиғи Илҳом Алиев учун овоз берган. 2003-йил 31-октябрдан ўз вазифасини бажаришга киришган.
  • 2008-йилда қайтадан президент этиб сайланган. 2013-йилда учинчи муддатга президент этиб сайланган ва ҳозир президент вазифасини бажаришда давом этмоқда.
  • Озарбайжон, рус, инглиз, франсуз ва турк тилларини билади.[2][4]
  • Оилали. Уч фарзанди, тўрт невараси бор.[5]

Мукофотлари

  • 28.04.2005 — “Ҳайдар Алиев” ордени[6][7]
  • „Қирол Абдулазиз“ ордени
  • „Шуҳрат“ ордени
  • „Муборак ал-Кабир“ ордени
  • „Уч юлдуз“ ордени „Катта хоч кавалери“ даражаси[1]
  • Болгария Республикасининг юксак мукофоти — „Стара Планина“ ордени[8]
  • Беларус Республикаси, Дўстлик тартиби[9]
  • Халқаро муносабатлар ва тинчлик учун Хайрия Мураббийси мукофоти
  • „Йил кишиси“ — 2010-йилнинг ноябр ойида Бухарест шаҳрида Руминиянинг „БалcанииşиЭуропа“ („Болқонлар ва Европа“) журнали томонидан тақдим этилган[10]
  • Греция парламентининг Олтин медали
  • „Шайхулислом“ ордени
  • Россия Православ Черковининг „Преподобний Сергий Радонежский“ биринчи даражали Ордени
  • „Катта Кордон“ Шуҳрат Ордени (халқаро Ҳарбий -Спорт Совети)
  • ФИЛА — Шуҳрат Залининг энг юксак „Спорт Афсонаси“ ордени
  • Европа Адолатли Ўйинлар ҳаракатининг „Шуҳрат“ ордени
  • МДҲ мамлакатлари Спорт Ташкилоти Халқаро конференсиясининг „Шуҳрат Ордени“
  • „Бирлик ордени“[11]
  • „Исмоили Сомоний“ ордени
  • „Халқлар дўстлиги“ ордени
  • Биринчи даражали Туркия Республикаси Давлат Ордени (2013)[12]
  • Озодлик ордени (2013)[13]
  • Жануб-Жануб мукофоти[14](2015)

Фахрий доктори бўлган университетлар

  • Боку Давлат университетининг фахрий доктори
  • Линколн Университетининг фахрий доктори
  • Москва Давлат Халқаро Муносабатлар университетининг фахрий доктори
  • Л. Н. Гумилев — Овросиё Миллий университетининг профессори
  • Билкент университетининг фахрий доктори
  • Солиқлар бўйича Миллий академиянинг фахрий доктори
  • Плоэсти Нефт ва Газ университетининг фахрий доктори
  • Миллий ва Жаҳон Иқтисодиёти университетининг фахрий профессори
  • Кюнг Ҳи Университетининг фахрий доктори
  • Иордания Университетининг фахрий доктори
  • Корвинус университетининг ижтимоий фанлар бўйича фахрий доктори
  • М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг фахрий профессори
  • Тарас Шевченко номидаги Киев Миллий университетининг фахрий доктори
  • Махтумқули номидаги Туркманистон университетининг фахрий профессори
  • Белорус Давлат университетининг фахрий профессори[15];
  • Турк Ҳаво Қуруми университетининг фахрий доктори[16].

Фахрий фуқаролиги

  • Астрахан шаҳрининг фахрий фуқароси[17].

Ҳаволалар

Тасвирлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Президент.аз — Биографияси
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Бугун Илҳом Алиевнинг туғилган куни
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Илҳом Ҳайдар ўғли Алиев
  4. ↑ „Илҳом Ҳайдар о’г’ли Алиев:Биографияси“ (аз). пресидент.аз. 2016-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-январ.
  5. ↑ Азербайджанский Културний Центр имени Гейдара Алиэва при Посолстве Азербайджанской Республики в Республике Узбекистан
  6. ↑ Илхаму Алиэву вручили орден Гейдара Алиэва. неwс.ббc.cо.ук
  7. ↑ Озарбайжон президенти илҳом Алиев мукофотлар тақдим этилди. пресидент.гов.аз (Озарбайжонча)
  8. ↑ ҳттп://www.азертаг.cом/ноде/882721
  9. ↑ ҳттп://неwс.дай.аз/политиcс/306161.ҳтмл
  10. ↑ Озарбайжон республикаси президенти илҳом Алиев Руминиянинг Буҳарест шаҳрида „Йил кишиси“ деб эълон қилинди, 2010-11-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-02-22
  11. ↑ ВАЛЕНТИНА МАТВИЭНКО ИЛҲОМ АЛИЕВА ОРДЕН ТОПСҲИРДИ, 2017-02-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-02-22
  12. ↑ „Оффиcиал Стате висит оф Азербаижан (Пҳото)“. Преcиденcй оф Републиc оф Туркей.
  13. ↑ Президенти України та Азербайджану обмінялися державними нагородами // Украина Президенти сайти, 18.11.2013, украина тилида
  14. ↑ ҳттп://www.қафқазинфо.аз/сиясет-2/бмт-илҳам-элиеви-телтиф-этди-фото-124064
  15. ↑ ҳттп://пресидент.аз/пресидент/биограпҳй
  16. ↑ Илҳом Алиев фахрий доктор қилинган, 2017-02-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-02-22
  17. ↑ ҳттп://неwс.дай.аз/политиcс/301857.ҳтмл