Ili sultonligi
Или султонлиги - Или қўзғолони даврида Шарқий Туркистонда ташкил топган уйғур-тунган давлати. Тунганлардан Тожи охун, уйғурлардан Муаззамхон ҳукумат бошлиғи қилиб тайинланди. Иккаласи келишиб, фармон чиқариш ҳуқуқига эга бўлишди. Кенгашда давлатнинг қуйи органлариҳам сайланди. И. с. да махсус ҳарбий идора ва мунтазам қўшин бўлмаган, уруш ҳаракатлари бошланганда, аҳоли ўз от-улови, озиқ-овқат ва қуроллари билан етиб келган. Ҳукумат манжур мансабдорлари ва Хитой аскарларининг ерларини деҳқонларга бепул тақсимлаб берди, камбағал деҳқонларни уруғлик учун ғалла, ем-хашак ва от-улов билан таъминлади. Кўп соликларни бекор қилди. 1871-йил Или ўлкасини Еттишаҳар ҳукмдори Ёқуббек томонидан ишғ-ол этилишига йўл қўймаслик мақсадида, бу ерни подшо Россияси эгаллади. Шу билан И. с. тугатилди. 1881-йил ги Петербург шартномасига мувофиқ, Или ўлкаси Хитойга қайтариб берилди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |