Illi, Nora
Нора Иллй (олмонча: Нора Илли ; 3-апрел 1984-йил, Ўлими: 23-март 2020-йил, Бремгартен-Берн, Берн) — исломни қабул қилган ва ислом даъватчиси бўлган швейсариялик аёл[1]. У Швейсария Марказий Ислом Кенгаши (CИСС) раисаси эди. Иллй бир нечта телевизион ток-шоуларда қатнашган ва ўзининг интеллектуал ва сиёсий қарашлари билан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.
| Илли Нора | |
|---|---|
| Таваллуди |
3-апрел 1984-йил |
| Вафоти |
23-март 2020-йил (35 ёш) Бремгартен-Берн |
| Касби | CИСС а'зоси, Швецария марказий мусулмонлар қўмитаси раисаси |
| Турмуш ўртоғи | Қосим Илли |
| Болалари | 6 нафар |
Биографияси
Иллй Устерда[2], Цюрих кантонида туғилган. Унинг отаси немис асли таниқли швейсариялик психотерапевт, онаси эса ижтимоий ходим эди. Иллй кичкиналигида ота-онаси ажрашиб кетишган. Иллй католик бўлган. Ўсмирлик вақтида у шахсий эркинликни ҳимоя қилди ва диктатура ўрнатишга қарши чиқди.
18 ёшида Иллй Дубайга саёҳат қилди ва ўша ерда илк марта азон эшитди ва Швейсарияга қайтиб келгач, Исломни қабул қилди. Икки ҳафта ўтгач, унинг турмуш ўртоғи Қосим Илли ҳам Исломни қабул қилди. Эр-хотин CИССнинг фаол аъзолари эди[3]. Йигирма ёшида Нора Илли омма олдида ниқабда юрган.
Докторлик диссертациясини қўлга киритгунга қадар ўз шаҳрида Цюрих университетидан теология бўйича ўқишни давом эттирди. Ўша йилларда Илли ИCСС аёллар билан ишлаш бўлимига раҳбарлик қилган. Ислом динини қабул қилганидан сўнг у ислом даъватчисига айланди.
2016-йил ноябр ойида Анна Уилнинг ток-шоусига берган интервюсида Илли шундай деди: „ Мен мусулмонларга нисбатан нотўғри муносабатда бўлардим. Мен ҳам бошқалардек барча мусулмон аёллар зулм остида, деб ўйладим. Аммо мен Ислом аёлларга марваридга бўлгани каби муносабатда бўлишини билдим“. Унинг қўшимча қилишича, у турли маданиятлардан келиб чиққан баъзи нотўғри муаммолар ва эътиқодлар мавжуд бўлиб, улар аслида исломга тегишли бўлган, лекин ҳақиқатда бу билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деган хулосага келган. Иллй ислом туфайли ўзини аёл сифатида кўрсата бошлаганини тасдиқлади ва мусулмон сифатида унга ҳеч қачон буюм каби муносабатда бўлишни бошдан кечирмаганини қўшимча қилди. У ниқоб кийишни бошлашдан олдин эркаклар унга буюмдек муносабатда бўлишларини ва уларни фақат унинг танаси жалб қилишини таъкидлади.
Иллй немис ва Швейсария оммавий ахборот воситалари учун бир нечта телекўрсатувларда иштирок этган ва у ерда бир нечта интеллектуал ва сиёсий фикрларни билдирган. Шундан сўнг унинг бу фикрлари кўплаб баҳсларга сабаб бўлган.
2016-йилнинг ноябрида Иллининг машҳур Анна Уилл телекўрсатувида чиқиши телекўрсатувда радикал фикрларни ифодалаш керакми ёки йўқми, деган масалада кўплаб баҳс ва шов-шувларга сабаб бўлди. Иллининг баъзи иқтибослари интервю давомида кўрсатилган ва "Исломий давлат" террорчилик ташкилотининг радикал қарашларини тарғиб қилиш сифатида талқин қилинган. Ушбу муҳокама натижасида унга қарши бир нечта даъволар қўзғатилди, аммо Гамбург прокуратураси 2017-йил феврал ойида барча дастлабки терговларни тўхтатди[4].
Швейсария ва хориждаги телевидиния ва оммавий тадбирларда ниқаб кийган ҳолда пайдо бўлган Илли жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлди. Унинг бу услубда кийиниши атрофидаги кўчиликни ҳақоратомуз сўзларини эшитишига сабаб бўлди. Иллй кўп хотинлик тарафдори эди. Компютер олими Каасим Илли билан турмуш қурган, уларнинг олти та фарзанди бор эди[5].
Нора Иллй 2020-йил 23-март куни 35 ёшида Берндаги касалхонада узоқ давом этган касалликдан сўнг (кўкрак саратони) вафот этди[6].
Манбалар
- ↑ „Cонтроверсиал Сwисс cонверт то Ислам диэс агед 35“. 26-март 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-март 2020-йил.
- ↑ Катиа Мурманн. „Ҳинтер дем Счлеиэр“ (25-июн 2011-йил). 30-декабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2016-йил.
- ↑ „Ворстанд ИЗРС“. изрс.ч. 12-ноябр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2016-йил.
- ↑ „"Анне Wилл" - Гаст Нора Илли им Никаб: Диэ Менсченфäнгерин ин дер Талкшоw“. ДЕР СПИЭГЕЛ. 25-март 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-март 2020-йил.
- ↑ Сибилла Бондолфи. „Wарум Ислам? Дреи Конвертитиннен эрзäҳлен“. Сwиссинфо (30-июн 2016-йил). 27-июл 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2016-йил.
- ↑ „ИЗРС: Нора Илли ист им Алтер вон 35 Жаҳрен версторбен“ (олмонча) (24-март 2020-йил). 24-март 2020-йилда асл нусхадан архивланган.