Illyustratsiya
Иллюстрация (лот. иллустратио — ёритиш, кўргазмали тасвирлаш) — тасвирий санъатнинг адабий асар (китоб, жур., газ.) нинг образли талқини билан боғлиқ соҳаси. Матнга қўшимча тарзда унинг мазмунини образли ёритишга, тўлдиришга хизмат қилади. Илк қўлёзма китоблар пайдо бўлган даврларда юзага келган. Дастлаб қўлёзмалар ми-ниатюралар билан безатилган, китоб нашр этиш ва ксилографиянинг юзага келиши иллюстрацияни графшапшнт етакчи соҳасига айлантирди. Хитойда ВИ—ВИИ-асрларда дастлабки ксилографияга оид иллюстрация, ХВИ аср охирида рангли гравюра юзага келган. Японияда китоб графикаси ХВИИ аср бошларида пайдо бўлган, гуллаб яшнаган даври ХВИИИ—ХИХ аср бошларига тўғри келади. Европада (ХВ аср) иллюстрация миниатюра санъати билан узвий боғлиқ бўлган, диний, дидактик, кейинчалик инсонпарвар ғояларни тарқатувчи воситага айланган. ХВИ аср охирига келиб иллюстрация мустақил композиция га айланди, алоҳида вараққа ишланиб, матнга ёпиштирилган. ХВИИИ аср да иллюстрация билан китобнинг алоқаси мустаҳкамланди, ранг-баранглиги ортди, усул ва услублари кенгайди, туркум безаклар яратиш қоидалари ривожланди. ХВИИИ—ХИХ асрлар чегарасида тасвирий восита — кўндаланг , кесмали гравюра ва литография юзага келди; ХИХ аср учун тугалланган иллюстрация — алоҳида варақлардаги композициялар ҳамда матндаги енгил чизгилар хос бўлди. ХХ аср га келиб рассомлар бир адабий матнга турлича ёндошиб, уни турлича талқин эта бошладилар.
ХХ аср 20-йилларидан иллюстрация ғоявий ва эстетик тарбия воситаларидан бири сифатида муҳим рол ўйнади, техник имкониятлари кенгайди; ксилография, расм тараққий этди, фотомонтаж юзага келди, плакатчилик хусусиятлари на-моён бўлди, китоб ва иллюстрация бирлиги кучайди, болалар китоби иллюстрацияси ривожланди. Кўпварақли туркумларни яратилиши иллюстрацияни дастгоҳли графика билан яқинлаштирди.
Шарқда, жумладан ўзбек санъатида иллюстрация ишлаш қадимдан мавжуд бўлган. Ўрта аерларда классик шоирларнинг асарларига иллюстрация ишлаш кенг тарқалган. Ка-молиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб, Мурод Самарқандий ва б. моҳир рассомлар шу соҳада самарали ижод қилиб, Алишер Навоий, Бобур ва б. классик шоирларнинг асарларини нафис миниатюралар билан безаган. Бироқ ўзбек иллюстрациясининг ҳақиқий ривожи ХХ аср га тўғри келади. Бу даврда ўзбек иллюстрацияси услуб ва усул жиҳатидан бойиди, тур ва жанрлари кенгайди. Ус то Мўмин (А. Николаев), Кайдалов, Л. Абдуллаев, В. Кедрин, Ч. Аҳмаров, И. Икромов, Қ. Башаров ва б. рассомлар шу соҳада самарали ижод қилди. Ўзбекистонлик рассомлар бадиий, сиёсий ва болалар адабиёти асарларининг замонавий ва гўзал бе-залишига самарали ҳисса қўшмоқда.
Илмийназарий матн (мақола, китоб ва рисола) ларнинг мазмунини образли ёритадиган, маърузаларда фикрни тасаввур қилишга ёрдам берадиган кўргазмали тасвирлар (репродуксия, фотосуратлар, турли чизмалар) ҳам И. деб аталади.
Неъмат Абдуллаев[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |