Илменорутил — рутил гуруҳидаги Нб2Осра (19,64% гача) бой минерал. Кимёвий формуласи (Ти, Нб, Фе) О2. Таркибидаги ниобийнинг миқдори жуда ўзгарувчан бўлиб, зичлиги, ялтироклиги каби хусусиятларига таъсир этади. Тетрагонал сингонияли, алоҳида кристаллар ёки уларнинг уюмлари хрлида учрайди. Ранги қора. Қаттиклиги 6. Зичлиги 4350–5590 кг/м3. Ялтироклиги кучли олмоссимон, хира ме-таллсимон. Пегматитли ертомирларда желваклар қосил қилади. Баъзан сочил-маларда ҳам бўлади. Норвегия (Эве ва Тведестранд), АҚСҲ (Жан. Дакота штата), Россия (Илмен тоғлари)да бор. Ўзбекистонда кам учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил