Илми рамал (араб. — башоратчилик илми) — фолбинлик, астрологиянинг бир тури. Шарқ мамлакатлари, хусусан, Ўрта Осиё, Эрон, Ҳиндистон, Арабистон халқларида кенг тарқалган эди. Кишиларнинг табиат ва жамият ҳодисаларини, келажакни олдиндан билишга интилиши натижасида келажакни кўра билишнинг илмий ва ғай-риилмий кўринишлари пайдо бўлди. Кишилар олам ҳақидаги тасаввур ва ту-шунчалари ибтидоий бўлган даврларда юлдузлар ҳаракати ва ҳолати, осмондаги сирли ҳодисалар — сайёралар, Ой, Қуёшларнинг ҳаракатлари, Қуёш ва Ойларнинг тутилиши, дарёларнинг тошиши, сўйилган молнинг ичакчавоқлари ҳолатига қараб, томир ушлаб ёки ерга тош-данаклар сочиб ром очганлар. Подшолар сафарга отланишдан олдин ёки бирор муҳим ишни бошлашдан олдин саройдаги махсус раммол (ром очувчи) ларга мурожаат қилганлар. Ромчиларнинг фикрларига қараб, бирор қарорга келганлар. И.р. ғайриилмий бўлиб, ҳозирги замон фани уни қатъий рад этади. Илмий башоратнинг И. р. билан ҳеч қандай алоқаси йўқ (яна қ. Башорат). [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил