Илмий Татаристон - илмий-ахборот журнали. Журналнинг биринчи сони 2000-йилда нашр қилинган. Журнал татар тилида нашр этилади, лекин мақолаларнинг кириш қисми эса рус ва инглиз тилида. Татар адабиёти, тарихи ва фалсафасига қизиққан китобхонлар учун яратилган журнал ҳисобланади. Татаристон Фанлар академиясининг "Сcиэнcе" нашриёти томонидан нашр этилади.

Тарих

Журнал "2014-2020-йилларда Татаристон Республикасининг давлат тилларини ва Татаристон Республикасида бошқа тилларни сақлаш, о'рганиш ва ривожлантириш" Давлат дастури доирасида нашр этилган. ОАВ да ро'йхатдан о'тказиш то'г'рисидаги гувоҳномаси ПИ. Но ФС77-65242 01.04.2016 йил.

Мақсади: Татаристон Республикаси ва чет эллардаги илмий янгиликлар ҳақидаги ма'лумотларни кенгайтириш; татар тилида илмий ишларини қилувчи олимлар ва аспирантларнинг ижодий ва касбий фаоллигини ошириш; Татар тилининг илмий соҳага татбиқ этилишини қўллаб-қувватлаш, фан ва та’лимнинг барча сохаларида татар тилининг имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш кабилардир.

Журнал нашри Г. Иброҳимов номидаги Тил, адабиёт ва сан’ат институти зиммасида. Татаристон Республикаси Фанлар академияси президиуми филология фанлари доктори, профессор, тил, адабиёт ва сан’ат институти директори Ким Могаллим Миннуллинни “Сcиэнтифиc Татарстан” журнали бош муҳаррири этиб тайинлаган.

Журнал мавзулари

  • татар тили та'лими,
  • Татар адабиётини ўқиш,
  • Татаристон ва татар халқи тарихи,
  • Татарларнинг ижтимоий, фалсафий фикри ва диний та'лимоти,
  • Татар маданияти, сан'ати ва бошқалар.

Эслатмалар

Манбалар