Илмий кенгаш - илмий тадқи қот муассасалари ва олий ўқув юртлари таркибида илмий тадқиқот ва ўқув ишларини ташкил этувчи ҳамда уни бажарилишини назорат қилувчи орган. Унинг ишига директор (ректор) раҳбар (раис) лик қилади. И.к. кафедра, бўлим ва лаб.ларда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари юзасидан ҳисоботларни, муассаса ходимлари томонидан бажарилган илмий асарларни муҳокама қилади, турли мавзуларда илмий анжуманлар ўтка-зади, муассасанинг илмий йўналиши бўйича илмий мунозаралар уюштиради, кафедра, бўлим мудирлари, проф.-ўқитувчи ва илмий ходимларни лавозимга тасдиқлаш бўйича танловлар ўтказади, ходимларни илмий унвонларга тавсия этади, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш, ўқувметодик масалаларни муҳокама этади ва ҳоказо.

Аспирантура ва докторантура мавжуд бўлган ҳамда фаннинг айрим соҳалари бўйича етарли даражада илмий салоҳиятга эга олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари қошида улар бўйсунадиган вазирликлар ёки Ўзбекистон ФА тавсиясига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан номзодлик ва д-рлик диссертациялари ҳимоя қилинадиган махсус илмий кен-гашлар ташкил этилади. Зарур ҳолларда фаннинг айрим соҳалари бўйича бир нечта муассаса олимларидан таркиб топган бирлашган И.к. ташкил этилиши мумкин. Бундай И.к.лар таркиби раҳбарияти ва ҳимоя қилиш мумкин бўлган фан ихтисосликлари сони тав-сияга кўра ОАК томонидан белгиланади. И.к.лар таркибида камида 9, купи билан 21 аъзо бўлиши мумкин, унда раис, раис муовини ва илмий котиб бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил