Илмий ходим — илмий тадқиқот муассасалари ёки олий ўқув юртларида фаннинг бирор соҳаси бўйича тадқиқотлар олиб борувчи мутахассис. Ўзбекистонда катта илмий ходим унвон ва лавозими ҳамда кичик Илмий ходим лавозими бор. Катта Илмий ходим илмий унвони фан доктори ёки фан номзоди илмий даражаларига эга, илмий ишлари эълон қилинган ва илмий тадқиқот муассасаларида мустақил илмий тадқиқот ишлари олиб борувчи шахсларга берилади. Бу унвонни талабгор ишлаб турган муассаса илмий кенгаши тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси беради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил