Илом вилояти

Илом
форсча: ایلام‎ / Илâм‎‎
Устон
Маъмурий маркази Илом
Йирик шаҳари Илом
Расмий тили форсча
Аҳоли 545 787
Миллатлар таркиби лурлар, форслар, курдлар, араблар
Майдони 20 133 км²
(ў %)
Харитада

Илом вилояти Эроннинг ғарбида жойлашган бўлиб, ғарбдан Ироқ, жанубдан Хузистон устони, шарқдан Луристон устони ва шимолдан Керманшаҳ устони билан чегарадошдир. Вилоят 7 та туман, 19 та бахш (тумандан кичик ҳудуд), 39 та қишлоқ ва 20 та шаҳар мавжуд. Илом вилояти Эрон платоси ва Загрос тог' тизмаси орасида жойлашгани боис гўзал табиий манзараларга бойдир.

Иқлими

Ушбу вилоятда Атлантика океани, Ўрта ер денгизи ва Қора денгиз тарафидан келадиган шамоллар таъсири остида кузги ва қишги ёғинлар кўп. Судан, Қизил денгиз ва Арабистон чўлларидан келадиган ғарбий оқимлар натижасида қиш ва баҳор ойларида ёғинлар содир бўлади, ёз эса иссиқ ўтади. Илом, Эйвон ва Аркуз Малакшохий минтақаларида қиш мўтадил, ёзда эса ҳаво қуруқ бўлади. Вилоятнинг Меҳрон ва Даҳларон чўллари жойлашган ғарбий ва жанубий қисмларининг иқлими чўл иқлимига хосдир.

Тоғлари ва дарёлари

Илом вилояти икки қисмга: тоғли ва чўлли ҳудудга бўлинади. Вилоятнинг шимолий ва шимоли-шарқий қисми тоғли ҳудуддан иборат бўлиб, Загрос тоғ тизмасининг давомидир, Кабир Куҳ ва Динор Куҳ вилоятдаги энг муҳим тоғ тизмаларидандир. Кабир Куҳ Илом шаҳрининг жанубий қисмидан бошланиб, Хузистондаги Керхе дарёсигача боради ва унинг умумий узунлиги 160 км.ни ташкил этади. Кабир Куҳнинг энг баланд нуқтаси "Коне Сейфий" деб номланиб, унинг баландлиги 3062 метрни ташкил этади. Илом вилояти, асосан, тоғли минтақа ва унинг об-ҳавоси қулай бўлгани учун вилоят ерининг катта қисми турли ўсимлик ва дарахтлар билан қоплангандир. Вилоят ўрмонлари ушбу вилоятнинг 500 минг гектарини эгаллаган. Вилоятда кенг ҳақиқий чўл мавжуд эмас. Вилоят жанубидаги Даҳларон шаҳрида "Айни Хуш" ва "Абу Ғариб" деб номланган иссиқ ва қуруқ иқлимли жой бўлиб, 80 минг гектар ери қумлар билан қоплангандир.

Этник тарихи

Илом вилояти номининг тарихи ҳақида турли тахминлар мавжуд. Замонавий Илом вилояти ҳудудининг бир қисми қадимги Элам давлатига тегишли бўлиб, Элам сомий тилида "тоғ" деган маънони англатади. Бундан ташқари, бошқа тахминларга кўра Илом "Оломту" (юнон тилида "Алҳоис") сўзидан олинган бўлиб, "тоғ" ва "қуёшнинг чиқиши" деган маъноларни беради. Эламликлар ўз мамлакатларини "Худонинг ери" (хатамати, хатоми) деб аташган, лекин шумерликлар ва аккадлар бу ерларни Элам, яни "баланд" деб атаганлар. Илом сосонийлар даврида Паҳле ерларига кирган. Илом ҳижрий-қамарий тақвим бўйича ИВ асрдан ВИ асргача Ажам Ироқи ҳудудига кирган ва араблар ҳукмронлиги даврида Катта Лур (Бахтиёрийлар) ва Кичик Лур (Луристон)га бўлинган. Отабеклар саройи бўлиб хизмат қилган Фалак ул-Афлок Қалъаси Луристон ва ҳозирги Иломга ҳукмронлик қилган. Илом вилоятиинг аҳолиси ориёлик бўлиб, Эроннинг энг муҳим қавмлари — курдлар, лурлар ва араблардан ташкил топган[1].

Диққатга сазовор жойлари

Тўти Илом қалъаси, Қирон қалъаси, Ҳафто дараси, Говмишон тарихий кўприги Илом вилоятининг тарихий жойларидир.

Манбалар

  1. ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 56-60-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.