„Илон юраги“ (русча: Сердце Змеи) — рус ёзувчиси Иван Ефремов қаламига мансуб илмий-фантастик қисса. Муаллиф асарни 1958-йил ёзган.

Илон юраги
Асл номи Сердце Змеи
Муаллиф(лар) Иван Ефремов
Тил русча
Жанр(лар)и илмий-фантастик қисса
Нашр этилган санаси 1959

Қисса илк бор 1959-йил „Юност“ журналида ҳамда „Юз парсекли йўл“ тўпламида чоп этилган. Асар бир неча тилга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган.

Сюжети

„Теллур“ космик кемаси экипажи фазода ўзга сайёраликлар кемасига дуч келади. Ўзга сайёраликлар одамларга ўхшайди, аммо фтор билан нафас олади. Шу сабаб икки экипаж шаффоф ойнанинг икки тарафида туриб мулоқот қилади. Сўнгра ҳар икки кема ўз йўлида давом этади.

Қиссада АҚШ ёзувчиси Муррай Леинстернинг „Илк контакт“ ҳикояси танқид қилинади. Леиснтер ҳикоясида ерликлар ўзга сайёраликлар билан бир-бирининг изидан бормасликка келишиб олади. „Илон юраги“ қиссасида иснонийлик, илм-фан ҳамда коммунизм олқишланган.

Қаҳрамонлари

  • Мут Анг – „Теллур“ кемаси қўмондони
  • Тей Эрон – қўмондон ёрдамчиси ва бош астрофизик
  • Кари Рам – электрон механик ва астронавигатор
  • Афра Деви – биолог
  • Тайна Дан – кимёгар
  • Свет Сим – врач
  • Яс Тин – муҳандис

Ҳаволалар