Ilonchisoy
Илончисой — Жиззах вилояти Фориш туманидаги сой. Нурота тизмасининг шарқий тармоғи — Қўйтош тоғларининг шимолий ён бағридан (1500 м) бошланувчи 15 га яқин кичик ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Шимолий йўналишда оқади. Узунлиги 32 км, ҳавзасининг майдони 47 км2. Бошланишида Оқбулоқсой деб, Оқтепа қишлоғи ёнида унга Ёмчисой қўшилгач, Илончисой деб аталади.
| Илончисой | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 32 |
| Майдони | 47 км² |
| Сув оқими | |
| Бошланиши | Қўйтош тоғларининг шимолийён бағри |
| · Бошланиш жойи | Катта Бог'дон қишлог'и |
| · Баландлиги | 1 500 м |
| Жойлашуви | |
| Давлат | О'збекистон |
| Туман | Фориш |
Хонбанди тоғини кесиб ўтгач, Учқулоч шаҳарчасидан 1 км шимоли-ғарбда тугайди. Илончисой қор, мавсумий ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Йиллик оқимнинг 70—80% март — апрелда оқиб ўтади. Ўртача йиллик сув сарфи 200—250% л/сек. Илончисойдан суғоришда фойдаланилади[1].
Фойдаланиш
Илончисой суви ён-атрофдаги қишлоқларга экинларни суғориш учун асосий сув манбаи ҳисобланади. Унинг сувлари машҳур „Фориш узумлари“ етиштириладиган узумзорлар, полиз экинлари, дарахтзорлар ва чорва учун сарф бўлади. У бошланиш нуқтасидан тупроққа синггиб йўқ бўлиб кеткунча қуйидаги қишлоқларни кесиб ўтади:
- Катта Боғдон қ.
- Сайёд қ.
- Уста-Қишлоқ қ.
- Илончи қ.
- Жайрахона қ.
- Оқтепа қ.
- Тўқай қ.
- Дамариқ қ.
- Хонбанди ш.ча
ХХ асрда ҳозирги Хонбанди шаҳарчаси ёнидаги Пасттоғ дарасига тўғон қурилиб сувидан суғориш учун фойдаланилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |