Илонсой — Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги сой. Зарафшон тоғ тизмасининг тармоғи — Қоратепа тоғларининг шим. ён бағридан бошла-нувчи 40 га яқин ирмоқларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Самарқанд ш.дан ўтувчи Дарғом каналига (чапдан) қуйилади. Узунлиги 24 км. Илонсой, асосан, ёмғир ва булоқлардан тўйинади. Бахрр ойларида серсув бўлади, этак қисми ёзда кўпинча кўриб қолади. Экинзорларни суғоришда фойдаланилади.[1]

Илонсой


Давлат

Галерея

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил