Iloq
Илоқ (Cарех пҳйсодес) — ҳилолдошлар оиласига мансуб илдизпоя кўп йиллик ўт. Бўйи 15—20 см, пояси уч қиррали, барглари энсиз, гуллари кўримсиз. Меваси қўнғир. Илдизпояси 10— 20 см чуқурликка жойлашиб, ҳар 10—20 см дан поя чиқаради. Шунинг учун илдизпоясининг бошланган ва тугаган жойини топиш қийин. И. қалин ва чигал тўр илдиз ҳосил қилиб, қумни кўчмайдиган қилади. Ўрта Осиёдаги барча қумли чўлларда ҳар хил бута ва ўтлар билан бирга поёнсиз И. зорлар ҳосил қилади. И. февралда кўкариб, мартда гуллайди, майда уруғи пишиб, поя ва барглари қурийди. И., асосан, вегетатив йўл билан кўпаяди. И. тўйимли озуқа, таркибида (гуллаш даврида) 20% ча оқсил, 3,1% мой, 24,4% клетчатка бўлади. Қизилқум ўтлоқларида И. қўйлар баҳорги овқатининг 85% ини, ёздагисининг 70% ини ташкил қилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |