Ilya Golyayev
Иля Андреевич Голяев (1859-йил – 1942-йил, Ўзбекистон ССР, Тошкент шаҳри) – Саратов вилояти, Балашов шаҳридаги ЭCБ черковининг оқсоқоли, бир неча бор СССР Баптистлар иттифоқи раиси этиб сайланган.
| Иля Андреевич Голяев | |
|---|---|
| Таваллуди | 1859-йил |
| Вафоти |
14-сентябр 1942-йил Ўзбекистон ССР, Тошкент шаҳри |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Иля Андреевич Голяев 1859-йилда туғилиб, молокан оиласида ўсган. Ёшлигида у Балашовда ваъз қилган баптистлар Н.М.Четвернин ва П.Г.Демакин билан, кейинроқ эса В.В.Иванов билан учрашган. Улар билан мулоқот қилиш натижасида 1890-йилда муқаддас сувга чўмиш маросимидан ўтган. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли Балашовда катта баптистлар черкови пайдо бўлган.
Эллик йилдан кўпроқ вақт давомида Иля Андреевич Голяев Балашов черковининг доимий пресвитери бўлиб, бир овоздан бир неча марта қайта сайланган[1]. 1910-йилда унинг ташаббуси ва моддий иштироки билан Балашовда Россияда биринчилардан бўлган катта ибодатхона қурилган[2]. Шу билан бирга, Иля Андреевич Голяев Россия баптистлари иттифоқида ишлаган (ташкилот номи бир неча бор ўзгартирилган). Иля Голяев 1910—1917-йилларда, 1924—1926-йилларда, 1933—1935-йилларда танаффуслар билан Россия баптистлари иттифоқи раиси бўлган.
1911-йилда Америка Қўшма Штатларининг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон баптистлар конгрессида рус баптистлари делегациясига раҳбарлик қилган[3]. У 1925-йилда ўтказилган СССР Баптистлар иттифоқи кенгашига бошчилик қилган. Ушбу йиғилишда Бутунжаҳон баптистлар иттифоқи вакили доктор Рушбрук ва В.В.Скалдин, Г.И.МазаЕв, Н.В.Одинцов, И.А.Голяэв, П.В.Павлов, С.В.Белосов, Д.П.Степин, П.В.Иванов-Клйшников, П.Х.Мордовинлар иштирок этган.
Иля Андреевич Голяев қисқа муддатли касалликдан сўнг 1942-йил 14-сентябрда Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳрида вафот этган.
Адабиётлар
- Иванов М. В. Синичкин А. В.. История евангельских христиан баптистов России, М., 2012. ИСБН 978-5-9902083-6-0.
Манбалар
- ↑ История ЕХБ в СССР. — Андоза:М.: Издательство ВСЕХБ, 1989 год. — С. 523.
- ↑ Иванов, Синичкин 2012.
- ↑ Голяев М. И. Илья Андреевич Голяев // Братский вестник. — 1945. — № 2. — С. 28.