Иля Ким (1928-йил 4-март, Владивосток округи, Олгин тумани Донгоу қишлоғи – 2000-йил 20-июл, Ўзбекистон, Қуйи Чирчиқ тумани) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Будённий номидаги колхоз аъзоси. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1949)[1].

Иля Ким
Таваллуди 4-март 1928-йил
Владивосток округи, Олгин тумани Донгоу қишлоғи
Вафоти 20-июл 2000-йил(2000-07-20)
(72 ёшда)
Тошкент вилояти, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Мукофотлари

Ҳаёти

Иля Ким 1928-йилда Владивосток округи, Олгин тумани, Донгоу қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1937-йилда ота-онаси билан бирга Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятидаги махсус посёлкага сургун қилинади. У меҳнат фаолиятини 13 ёшида бошлаган. 1941-йилдан оддий колхозчи, Қуйи Чирчиқ тумани, Будённий колхозида шоличилик бошлиғи бўлган. Иля Ким 1948-йилда етти йиллик кечки мактабни тамомлаган

1948-йилда Иля Ким бригадаси 5 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 84,2 сентнердан шоли олади. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1949-йил 18-майдаги фармони билан у Ленин ордени ва "Ўроқ ва „Болға“ олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[2].

Иля Ким Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари Бутуниттифоқ кўргазмасида бир неча бор қатнашган ва совриндор бўлган.

1953-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги техникумини тамомлагач, Қуйи Чирчиқ тумани 1-МТС агрономи бўлиб ишлади. 1955-йилдан Қуйи Чирчиқ тумани Будённий номидаги колхозда далачи, агроном, бригадир, 1960-йилдан Қуйи Чирчиқ тумани, Ленин номидаги колхозда агроном-энтомолог бўлган. 1962-йилдан Қуйи Чирчиқ туманидаги „Коммунизм тонги“ колхозида бригадир бўлган.

У 1988-йилда нафақага чиққунга қадар „Коммунизм тонги“ колхозида ишлади.

2000-йил июл ойида Қуйи Чирчиқ туманида вафот этган.

Мукофотлари

Адабиётлар

  • Шин Д. В., Советские корейцы Герои Социалистического труда, Алматы: Сервиcе Пресс, 2019
  • З. В., Пан Н. Г. Герои Социалистического Труда — казахстанцы, Алма-Ата, 1969—1985, тт. 1-5
  • Мен Д. В., Квон Л. А., Ким, Советские корейцы Казахстана, Алматы, 1992
  • Ким П. Г., Корейцы Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
  • Кан Г. В., История корейцев Казахстана, Алматы: Гылым, 1995
  • Ким Г. Н., Мен Д. В., История и культура корейцев Казахстана, Алматы: Гылым, 1995
  • Ким Б. И., Корейцы Узбекистана. Кто есть кто, Ташкент, 1999

Манбалар