Éлиэ Метчникофф

Иля Илич Метчникофф (1845-йил, 5-март, Харков вилояти — 1916-йил, 7-феврал, Париж) — рус биологи, қиёсий патология, эвалюцион эмбриология ва иммунология асосчиларидан. Петербург Фанлар академияси мухбир аъзоси (1883), фахрий аъзоси (1902). М. Л. Пастер вафотидан сўнг Париждаги Пастер институтини бошқарган(1888). Н. Ф. Гамалея билан ҳамкорликда Россияда дастлабки бактериология стансиясини ташкил этган (1886) ва ҳамкасблари билан бирга сарамас, қайталама терлама, товуқ вабоси ва қўйларнинг қуйдирги касалликлари устида изланишлар олиб борди. „Юқумли касалликларга бардошлилик“ асари (1901) билан иммунитетнянт фагоцитар назариясини яратди. Кўп ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиш назариясини ишлаб чиққан. У денгиз юлдузи личинкалари ёт омилларни ўраб олиб ютиб юборишини кузатади ва фагоцитоз ҳодисасини кашф этди (1883). М. ҳаётининг кейинги даврида қариш ва ўлим муаммоларини ўрганган. „Ортобиоз“ ёки „Тўғри яшаш“, шунингдек, „Одам табиати тўғрисида этюдлар“ китобида соглом ва узоқ яшаш учун сутқатиқ маҳсулотларини кўп ичиб туриш лозимлигини уқтирган ва қатиқ тайёрлашнинг („болгар таёқчалари“ ёрдамида) янги усулини яратди. Асарлари қарилик муаммоларига багишланган. Нобел мукофоти лауреати (1908, П. Эрлих билан ҳамкорликда)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил