Иля Давидович Рубин ( 1924-йил 26-август, Харков - 2013-йил 5 март, Қуддус ) - совет ва исроиллик рассом.

Иля Давидович Рубин
Илья Давидович Рубин
Таваллуди 26-август 1924-йил
Харков Украина ССР
Вафоти 5-март 2013-йил(2013-03-05)
(88 ёшда)
Қуддус Исроил
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Isroil
Касби рассом
Мукофотлари
Веб-сайт www.антҳо.нет/мусеум/рубин

Биографияси

Иля Давидович Рубинлар оиласидаги энг кичик фарзанд бўлган. Уруш бошланганда Иля ҳали 18 ёшга тўлмаган эди. Шу сабаб  армияга чақирилмаган ва ота-онаси билан Семипалатинск яқинидаги Подгорная стансиясига эвакуация қилинган. 1942-йилга келиб эса Иля армияга чақирилган ва Олма-Ота яқинида жойлашган Талгар қишлоғидаги Рязан артиллерия офицерлар мактабига ўқишга кирган. 1944-йил охирида Иля Рубин 2-Украина фронтига, 9-чи забт этувчи корпусга юборилган. Иля Рубин  Будапешт ва Венани босиб олиш юришларида иштирок этган. Уруш Прагада тугаган.

Демобилизациядан сўнг Иля Давидович Тошкентга ота-онасининг олдига қайтган. 1952-йилда  сан’ат мактабини тугатган ва ўша ерда ўқитувчилик билан шуғулланган. Кейинчалик Тошкент театр ва рассомлик институтига ўқишга кирган. Институтни тамомлагач у ерда 1980-йилгача ишлаган.

Иля Рубин 1964-йилдан СССР Рассомлар уюшмаси а’зоси. Кўплаб шахсий ва гуруҳ кўргазмаларининг иштирокчиси. 1991-йилдан Қуддусда яшаб, ижод қилган. Рассом чизган суратлар Ўзбекистон, Грузия, Япония, Исроил ва дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидаги музей ва шахсий коллексияларда сақланмоқда.

Иля Рубин 2013-йил 5-мартда Қуддус шаҳрида вафот этган.

Оиласи

Иля Рубин уйланган, унинг икки қизи бор: ёзувчи Дина Рубина ва скрипкачи Вера Рубина ( Массачусец мусиқа ўқитувчилари уюшмаси президенти [1] ). Рассомнинг учта набираси ва эвараси бор.

Манбалар

  1. ↑ „Фаcултй оф тҳе Интернатионал Мусиc Аcадемй“. 2015-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-январ.

Ҳаволалар