Сибирсев Иля Павлович (28-апрел, 2001-йил; Олтой ўлкаси, Россия) – Ўзбекистон терма жамоасининг профессионал сузувчиси. 200, 400 ва 800 метр сузиш бўйича бир неча марта чемпион бўлган. Париждаги 2024-йилги ёзги Олимпиада иштирокчиси[1].

Иля Сибирсев
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуд санаси 2001-йил 28-апрел (2001-04-28) (25 ёш)
Олтой ўлкаси, Россия
Спорт
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Қайси спорт сузиш

Карера

2021-йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи – Шерзод Иноғомов[1].

Иля Сибирсев АҚСҲнинг Кентукки штатидаги „Лоуисвилле“ университетининг спорт клубида доимий машғулотларни олиб боради. Эркин усулда сузиш йўналишига ихтисослашган Иля Океан ортида ўтган турли халқаро мусобақаларда шоҳсупадан жой олган[1].

2023-йил 11-феврал куни Қатарнинг Дўҳа шаҳрида бўлиб ўтган сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган. Шу куни у 3:50.9 дақиқада 400 метр сузиш бўйича Ўзбекистон рекордини янгилади[2].

2023-йил 13-феврал куни Доҳада бўлиб ўтган сув спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатида Иля 800 метр сузган, натижаси 7:53.87 дақиқа бўлган. Афсуски, бу натижа давом этиш учун етарли бўлмади, аммо шунга қарамай, бу натижа билан Ўзбекистонда яна бир рекордини янгилади[2].

2024-йил июн ойида Канадада Ванкувер шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақаси бўлиб ўтган. 800 метрга финал сузишида Иля 7:50.05 дақиқада сузиб ўтган ва шу билан 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, у 2024-йилги ёзги Олимпия ўйинларига Парижга йўлланмани қўлга киритган. Шуни ҳисобга олиш керакки, якуний сузишда норматив 7:51.65 дақиқа ўрнатилган эди. Иля нормативни белгиланган вақтдан олдин бажарган ва шу билан Париждаги 2024-йилги ёзги Олимпия ўйинларига иккинчи йўлланмани қўлга киритган[1][3].

2024-йил 27-июлда Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида 400 метрга сузишда Иля 3:51.52 дақиқада сузди ва шу билан 3-ўринни эгаллади. Аммо афсуски, бу натижа финалга ўтиш учун этарли эмас эди[4].

2024-йил 29-июлда Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида 800 метрга сузишда Иля 7:56.67 дақиқада сузди, аммо афсуски, бу натижа финал учун этарли бўлмади ва шу билан у олимпиадада иштирокини якунлади[5].

Манбалар