Иля Игоревич Телегин (русча: Илья Игоревич Телегин; 1981-йил 22-январда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи. Иля Россия фуқаролигига ҳам эга.

Иля Телегин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Иля Игоревич Телегин
Таваллуд санаси 1981-йил 22-январ (1981-01-22) (45 ёш)
Бўйи 1.78 м (5 фт 10 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
СДЮШОР Чирчиқ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1997 Умид
1998 Чилонзор
1999 Навбаҳор
2000—2002 Кимёгар 49 (7)
2003—2004 ФC Кҳимки 38 (4)
2004 Анжи Маҳачқала 13 (0)
2005 ФC Металлург Липецк 19 (2)
2006 Сокол-ДСК Липецк
2007—2009 ФC Металлург Липецк 83 (12)
2010 ФC Елец (ҳаваскор)
Миллий терма жамоа‡
2001 Ўзбекистон 1
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (\ учун)

Футболчилик фаолияти

Ўзбек футболи тарбияланувчиси. Иля футболчилик фаолиятини Ўзбекистон Иккинчи лигасида иштирок этган Умид жамоасида бошлаган. 1998-йилги мавсумда Чилонзор жамоаси таркибига ўтган. 1999-йилги мавсумда Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси таркибига ўтган аммо асосан ўринбосалар жамоасида ўйнагн. 2000-йилги мавсумда Чирчиқнинг „Кимёгар“ клуби таркибига ўтган. Икки мавсум давомида Чирчиқ жамоасида ўйнаган.

2002-йилги мавсумда Ўзбекистон Про лигасида иштирок этиб, 2003-йилда Россияга кўчиб ўтган. „Химки“, „Анжи“ жамоаларида ўйнаган. 2005-йилдан Липецкнинг „Металлург“ клуби таркибида ўйнай бошлаган. 2009-йилгача Липецк жамоасида ўйнаган. У кейинги мавсумни ҳаваскорлар лигасида, Елец жамоасида ўйнаган.

2011/2012-йилги мавсум якунлангач, легионерлар учун қоидалар кучайтирилиши туфайли Телегин иккинчи дивизионда ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. У Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ўйнаган. Унинг дисквалификациясига клуб ва футболчи норозилик билдирган. Телегин спорт формасини ушлаб туриш учун Вичуг „Кооператор“ жамоасида ўйнаган[1].

Манбалар

  1. ↑ „Хет-трик Ильи Телегина помог "Альянсу-Кудинову" выиграть Кубок ЛФЛ-2013“. 2013-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-октябр.

Ҳаволалар