Илёс (арабча: إلياس‎‎) – Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири.

Ҳаёти

Илёс ўз қавми Баъл номли олтиндан ясалган бутга сиғиниб, залолатга ботгач, уларни ҳидоят йўлига даъват этиш учун пайғамбар қилиб юборилади. Аммо улар даъватни қабул қилмайдилар. „Бани Исроил“ни ҳидоят йўлига сола олмай умидлари узилган Илёс худодан ўз жонини олиб, машаққатдан халос этишни сўрайди. Аллоҳ унга қавмини ислоҳ қилиш юклатилганлигини, бинобарин жонини олмай, ўрнига сўраган нарсасини муҳайё этишни ваъда қилади. Илёсга уч йилгача ёмғир ёғдириш-ёғдирмаслик ихтиёри берилади. Қурғоқчилик бошланиб халқ қаҳатчиликка учрайди, бегуноҳ ҳайвон-у қушлар ҳам нобуд бўлиб, дарахтлар қурийди. Шундан сўнг қавмнинг илтижоси билан Илёс ва Аляса Аллоҳга ёлвориб дуо қилгач, кўкда булут пайдо бўлиб ёмғир ёғади. Хиёнаткор қавм эса яна аҳдини бузиб залолат йўлига киради. Ривоятда Илёс пировардида самога кўтарилиб кетгани айтилади. Библиядаги Илия тўғрисидаги ҳикоятларда ҳам шундай мазмун бор[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Илёс“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар