Илёс Акбарович Акбаров (1909-йил 5-май, Тошкент) — ўзбек мусиқашуноси. Биринчи ўзбек мусиқа фолклоршуносларидан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1956). Санъацҳунослик институтида илмий ходим (1932—39), директор (1943—48), „Ўздавнашр“да мусиқа бўлимининг мудири (1934—40), Тошкент мусиқа билим юрти (1930—42), Тошкент давлат консерваторияси (1943-йилдан)да ўқитувчи, мусиқа назарияси кафедраси мудири (1963—90), профессор (1979-йилдан). Фарғона водийси ва Хоразм вилоятларида ўзбек ва уйгур халқ куйларини тўплаб, айримларини нашр эттирган: „Ўзбек 257ашулалари“ (М.1934, Ҳ.Муҳамедова билан ҳамкорликда), „30 ашула“ (М., 1935), „Ўзбек халқ қўшиклари“ (Т., 1939), „Муқимий ва Фурқат ашулалари“ (Т., 1959) ва бошқа Илк ўзбек болалар қўшиклари („Биз куйлаймиз“, Т., 1939), „Мусиқа луғати“ (Т., 1987, 2-нашри —1997), дарслик ва услубий қўлланмалар муаллифи. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган (2000).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил