Ilyos Arabov
Арабов Илёс Исматович (Бухоро вилояти) — ўзбекистонлик мақомчи хонанда ва созанда. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
Илёс Арабов | |
|---|---|
| Таваллуди |
Арабов Илёс Исматович |
| Жанрлар | мақомчи |
| Касби | хонанда, созанда |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Илёс Арабов Бухоро вилоятида туғилган. 1991-йилда умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олиш билан бирга 5-сон болалар мусиқа мактабида дутор чалишни ўрганган[1]. 1998–2002-йилларда Бухоро давлат санъат билим юртининг „Анъанавий ижрочилик“ бўлимида таҳсил олган[2]. Шу йили Ўзбекистон консерваториясига ўқишга кирган ва 2006-йилда бакалавр, 2008-йилда магистратура даражасини тугатган. 2010-йилдан бир қанча йиллар Ўзбекистон консерваториясининг „Анъанавий ижрочилик“ кафедрасида дутор синфига ўқитувчилик қилган. Ҳозир Илёс Арабов „Юнус Ражабий“ номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг „Мақом чолғу ижрочилиги“ кафедрасида кафедра мудири, профессор лавозимида фаолият юритмоқда[3].
Фаолияти
Илёс Арабов ўзбек миллий мусиқа санъатини Франсия, Германия, Португалия, Белгия, АҚСҲ, Буюк Британия, Исроил, Эстония, Латвия, Литва, Венгря, Грузия, Азербайжан, Туркия, Ҳиндистон, Марокко, Хитой ва Россияда тарғиб қилган[4]. Унинг ижросида радио ва телевидения олтин фондига киритилган қуйидаги машҳур асарлар мавжуд: „Қаро зулфинг“, „Қомати“, „Қурбон ўлам“, „Бебокча“, „Билмас“, „Бозургоний“, „На бўлғай“, „Айлаб келинг“, „Салламно“, „Гул узорим“, „Галдр-1-2“, „Ўтдиму“, „Дилхирож“, „Сарахбори Дугоҳ“, „Савти Калон“, „Муғулчаи Наво“.
У Сами Юсуфнинг таклифи билан унинг 2023-йилги консертида Алишер Навоий ғазалларидан бирини куйлаб, чиқиш қилган[5][6].
2025-йилда Буюк Британия Лондон шаҳри СОАС университетида илк бор ўзбекистонлик ижрочи сифатида мастер cласс ўтказган[2]
Мукофотлари
- 2003-йил — Юнус Ражабий номидаги ВИ Республика мақом ижрочилари танловида 1-ўрин;
- 2008-йил — „Ниҳол“ давлат мукофоти;
- 2011-йил — „Шарқ тароналари“ халқаро фестивалида ЙУНЕСКО махсус соврини;
- 2014-йил — „Эътироф–2014“ мукофотининг „Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар ижрочиси“ йўналишида ғолиби;
- 2018-йил - "Эҳтиром" мукофоти
- 2018-йил — Боку шаҳридаги „Муғом олами“ халқаро фестивалида 1-ўрин;
- 2021-йил — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист[7]..
Ижод намуналари
Бозургоний ЁуТубеда
Илмий фаолият
Манбалар
- ↑ „Кафедра таркиби“. 2025-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-июл.
- ↑ 2,0 2,1 ҳттпс://қалампир.уз/уз/неwс/-2511-98520
- ↑ ҳттпс://олд.гов.уз/уз/неwс/виэw/32023
- ↑ ҳттпс://гов.уз/оз/маданият/неwс/виэw/33277
- ↑ „“Париж метросига илинган катта суратимни кўриб қувониб кетдим”. Сами Юсуф консертида куйлаган илк ўзбек хонанда Илёс Арабов билан суҳбат (видео)“. Дарё.уз (2024-йил 18-март). Қаралди: 2025-йил 9-июл.
- ↑ Севара Ҳусниддинова. „Сами Юсуфнинг концертида илк бор ўзбек хонандаси куйлади (видео)“. Қалампир.уз (2024-йил 11-март). Қаралди: 2025-йил 9-июл.
- ↑ ҳттпс://олд.гов.уз/уз/неwс/виэw/32023