Ilyos Mallayev
Илёс Маллаев (12-январ 1936-йил, Марв, Туркманистон – 2-май 2008-йил, Ню-Ёрк, АҚСҲ) — ўзбек-яҳудий шоири, хонанда, драматург, сўз устаси ва бастакор. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист. Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаеванинг турмуш ўртоғи.
| Илёс Маллаев | |
|---|---|
|
Илёс Маллаевнинг Ню Ёрк шаҳри Яҳудий қабристондаги қабри | |
| Асл исми | Илямани Малаев |
| Таваллуди |
12-январ 1936-йил |
| Вафоти |
2-май 2008-йил (72 ёшда) Ню-Ёрк, АҚСҲ. |
| Касби | Шоир, қўшиқчи, драматург, бастакор. |
| Ижод қилган тиллари | бухоро-яҳудийлари тили, о'збекча, тожикча, форсча, армямча, русча |
| Турмуш ўртоғи | Муҳаббат Шамаева |
Ижоди
Илёс Маллаев (Илямани Малаев) Туркманистон ССРнинг Марв шаҳрида яҳудий оиласида дунёга келган. Унинг ота-онаси Эфраим ва Елизавета Малаевлар.
Шоир, драматург, бастакор, моҳир созанда ва сўз устаси, Шашмақом билимдони, яҳудий зиёлиси Илёс Маллаэв оиласи билан Ўзбекистондан АҚСҲга 1992-йилда доимий яшаш учун кўчиб кетган. Ню-Ёркда у расман “Шашмақом” ансамблини тузади. Унинг рафиқаси, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева ансамбл солистларидан бири бўлган.
Туркманистон ССРнинг Марв шаҳрида туғилган бўлса-да, Илёс Маллаэв ўзининг кўплаб қўшиқларида ўзбек халқини мадҳ этган. У ўзбек халқининг чексиз меҳрини қозонган, эл-у юртга танилган санъаткор эди: катта-ю кичик унинг мухлиси бўлган.
Унинг шеърият борасидаги ижоди “Ширу шакар/Сут ва шакар/Девон” ўзбек ва тожик тилларида ёзилган шеърлар тўпламида ўз аксини топган.
Илёс Маллаэв рус, форс, арман, озарбайжон, тожик, ўзбек ва бухоро-яҳудий тилларини билган.
Илёс Маллаэв 2-май 2008-йилда Ню-Ёркда панкреатик без саратонидан вафот этди. Шоир 4-май куни Ню-Ёркнинг Қуээнс яҳудий “Моунт Cармел” қабристонида дафн этилди.
Асарлари
- Маллаев, Илёс. Ширу шакар. Ше'рлар. Ню-Ёрк шаҳрида, 1994.
- Маллаев, Илёс. Садои дил/Қалб садоси/Девон. Ше'рлар. Ню-Ёрк шаҳрида, 1996.