Илёс Шайх – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган туркистонлик тасаввуф шайхи. Ишқия тариқатининг пешвоси Муҳаммад Шайхнинг ўғли. Ҳаж зиёратига мушарраф бўлган. Араб тилини мукаммал билиб, унда шеър ҳам айтган. Самарқандда вафот этади. Ушбу шайх ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га Алишер Навоийнинг ўзи ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.