Имаи Тадаси (1912.8.1) — япон кинорежиссёри, япон кино санъатида демократик оқимнинг энг йирик арбобларидан. "Ҳар ҳолда яшамоқдамиз!", "Кун ўртасидаги зимистон", "Кўприксиз дарё", "Ака ва сингил", "Тарбия ўйини", "Гуруч", "Эн исмли япон аёли", "Ялмоғиз" ва б. филмларида ижтимоий но-ҳақлик, ишсизлик, миршаб ва судларнинг шафқацизлиги каби муаммолар акс этди. 1969-йил мустақил бўлган "Хорупу про" компаниясига асос солган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил