Imamidin Tashov
Имамидин Ташов (қирғизча: Ташов Имамидин) (1983-йил, 2-август Боткен вилояти) Қирғизистонда йирик қурилиш компанияларига эга бўлган тадбиркор. У 2020-йил ноябр ойида Қирғизистон Республикаси Президентлигига ўз номзодини кўрсатган[1] ва бир фоиздан ортиқ овоз олган.
Умрбаёни
2006-йилда Юсуф Боласоғун номидаги Қирғизистон Миллий университетини молия ва кредит-банк иши мутахассислиги бўйича тамомлаган.
- 2006 – 2007 – Ҳамбург, Сюрих (Швейсария),Киев (Украина), Истанбул (Туркия) шаҳарларида бизнес соҳасида ишлаган;
- 2009-йил - ИМТАСҲ МЧЖда ишлаган (Москва);
- 2010 – 2011 — ВИП Травел авиакомпанияси бош директори;
- 2011 – 2012 - “КГ Қурилиш” қурилиш компанияси бош директори;
- 2013 – 2017 йилларда – “КГ ГРОУП” қурилиш компанияси ва жамоат фонди президенти;
- 2017 – 2020 – “КГ ГРОУП” компанияси координатори[2].
Айбловлар
Ташов Бишкек мерияси мутасаддилари билан келишиб, 280 ўринли болалар боғчаси қуриладиган жойга кўп қаватли уйлар қурдирган. Оқибатда шаҳарликлар боғчасиз қолган. Натижада Ташов давлатга 52 миллион сўм зарар етказгани аниқлан.
“О” қурилиш компанияси асосчиси Ташов 2023-йилнинг 26-октябрида ҳибсга олинди[3]. Кейинчалик у давлатга етказган зарарларни тўлаб озод қилинди. Кейинчалик Ташов видеобаёнот билан чиқиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларини 100 миллион сом ундиришда айблади[4].