Имитация (лот. имитатио — тақлид) — 1) бирор нарсага тақлид қилиш, ўхшатма; 2) мусиқада — бирон овозда садоланган кўп овозли мусиқа асари куйини бошқа (юқори ёки паст) овозда айнан ёки ўзгачароқ қилиб такрорлаш. Баъзан И. тақлид қилинаётган овоз тугашидан олдинроқ бошланади. Куй бир неча овозда навбатманавбат такрорланиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида икки, уч, баъзан ундан кўпроқ овозлардаги И. лар ҳам учрайди. Фуга ва канон каби полифоник мусиқа шак-ллари И. асосида яратилади. Ўзбекистон композиторларидан А. Козловский, М. Бурҳонов, И. Акбаров, Т. Қурбонов ва б. И. дан унумли фойдаланганлар. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил