Имманент фалсафа — ХИХ аср охири — ХХ аср бошида вужудга келган не-мис фалсафасидаги оқим. Билиб олинадиган реаллик онг доирасидагина бўлиши мумкин, яъни онгга хосдир деб ҳисоблайди. И. ф. онг моҳиятини ягона реаллик деб билади. Асосий вакиллари — В. Шуппе, Й. Ремке, Р. Шуберт-Золдерн. Позитивизм ҳам И. ф. нуқтаи назарига яқин турган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил