Иммерман Карл Лебрехт (1796.24.4, Магдебург — 1840.25.8, Дюсселдорф) — немис ёзувчиси, драматург , театр арбоби. Дюсселдорфдаги театр раҳбари (1832—37). Ижоди романтизмдан танқидий реализмга ўтиш даврининг намунасидир. Дастлаб шеърлар ёзган ("Шеърлар" тўплами, 1822). И. "Тирол фожеаси" (1827) драмаси, "Алексей" (1833) драматик трилогия ва "Эпигонлар" (1836), "Мюнхгаузен" (1838), "Эсдаликлар" (1840— 43) каби ўткир ҳажвий романлар муаллифи. Театр бўйича илмий тадқиқотлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар