Иммерсион суюқликлар (лот. иммерсио — тушиш) — кристалл ва аморф ҳолдаги моддаларнинг синдириш кўрсаткичи "п" ни аниқлашда қўлланиладиган суюкликлар. Таҳлил қилинаётган модда (100—500 мкм ли) зарраларини "п" маълум бўлган И. с. га тушириб, микроскоп остида текширилади. Таҳлил қилинаётган модда "п" билан И. с. "п" тенг бўлган тақдирда фаза чегаралари кўринмайди, "п"лар ҳар хил бўлганда икки фаза оралигида рангсиз тиниқ чизиқ кўринади (Бекке чизиғи). "п" маълум бўлган Их. нинг тўпламидан фойдаланиб қаттиқ моддалар "п"и аниқланади. "п"дан ташқари, И. с. ёрдамида оптик ўклар оралиғидаги бурчакни, оптик ўклар сонини ва баъзи б. кристаллооптик тавсифларни аниқлаш ҳам мумкин.

И. с. тўплами таркибига изоамил спирт, нефтнинг енгил ҳайдалувчи ва керосиннинг 220—240° да қайновчи фраксиялари, о- хлорнафталин, ди-ёдметан, олтингугуртнинг диёдметандаги эритмаси ва б. киради. Баъзи И. с. бир неча суюкликларни аралаштириб олинади. Бунда олтингугурт, сулфидлар, глицерин, сув ва б. дан фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил